Майнс — Германиядаги шаҳар. Рейн дарёси бўйида, Рейнланд-Пфалс ерида. Аҳолиси 185,9 минг киши (1998). Транспорт йўллари тугуни, даре порти. Транспорт машинасозлигининг йирик маркази. Электротехника, кимё, кўнпоябзал, тўқимачилик, ёғочсозлик, ойна, семент, полиграфия, озиқ-овқат саноати корхоналари мавжуд. Рейн винолари савдоси маркази. Университет (1477), консерватория, Фан ва адабиёт академияси, миллий театр, Гутенберг музейи ва бошқа музейлар бор. Меъморий ёдгорликлардан собор, готика черкови, кюрфюрстлар қасри ва бошқа сақланган. Шаҳарга милоддан аввалги И асрда қад. римликларнинг Могонсиакум лагери сифатида асос солинган.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил