Mayoq

Маёқ — сузиб кетаётган кемалар учун мўлжал олишга имкон берадиган минора кўринишидаги навигация иншооти. Узоқдан кўриниб туриши учун миноранинг юқори қисми ёруғлик сигнализацияси билан таъминланади. Маёқ қадимдан маълум. Мил. аввал 283 йил Миср порти Искандария яқинида курилган Фарос маёғи "дунёнинг етти мўъжизаси"дан бири ҳисобланган (у 1500-йил хизмат қилган). Қадимда бу мақсадда шам ва чироқлардан фойдаланишган. Электр токи пайдо бўлганидан кейин электр ёритқичлардан фойдаланиладиган бўлди. Ҳозир электр лампали кучли оптик аппаратлар, лазерлар ишлатилади. Булар тунда Маёқларнинг камида 15 денгиз мили (тахминан 28 км) дан кўриниб туришини таъминлайди. Маёқнинг қирғоққа қуриладиган, денгизнинг ўзида табиий ёки сунъий асос устига куриладиган ва сузувчи (Маёқ аггпаратуралари ўрнатилган кемалар ёки денгизнинг муайян жойига якор ташлаб қўйиладиган) хиллари бўлади. Электр ва лазер Маёқдан ташқари, сигнализациянинг бошқа турлари ҳам бор, мас, акустик (наутофон, сиреналар ва бошқалар), радиотехник (қаранг Радиомаёқ), сув ости (оссиллятор, қўнғироқлар ва бошқалар)- Вазифасига караб, Маёқлар йўл кўрсатувчи, қабул қилувчи (портга яқинлашганда), огоҳлантирувчи, бурилишни кўрсатувчи ва тавақали хилларга бўлинади. Ёруғлик, радиотехник ва товуш аппаратурали автомат универсал Маёқлар ҳам бор (раем).[1]
Галерея
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |