Mayorat
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Маёрат (лот. мажор — катта) — кўчмас мулк (ер, уй-жой ва бошқалар)ни мерос қолдириш тизими. Бунга кўра, ер-мулкка эгалик қилиш ҳуқуқи энг катта ўғилга ёки ёши улуғ қариндошга ўтган. М. тартибида мерос қолдиришнинг дастлабки кўринишлари қад. ҳинд, яҳудий қонунларида, Афина ҳуқуқ тизимида ўз ифодасини топган. Хусусан, қад. яҳудий қонунига кўра, марҳумнинг асосий меросхўри катта ўғли ҳисобланган, ёки у қолган ўғиллардан икки ҳисса ошиқулуш олган. М. тартиби 11 — ХИИИ асрларда Англия, Франсия, Германия ва бошқа Европа мамлакатларининг дастлабки ҳуқуқий тизимларида ҳам акс этган. М. йирик ер эгалигининг ер мулкини бўлиниб кетишдан сақлаш ва мустаҳкамлашга қаратилган бўлиб, қонун билан расмийлаштирилган. М. ҳозирда монархия тизимини сақлаб қолган мамлакатларда учраб туради. Ушбу тартибда мерос бўлиб қолган ер ҳам "маёрат" деб аталади.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |