Mayotta
Маётта (франсузча: Маётте, коморча: Маоре) — Франсиянинг денгизорти минтақаси (франсузча: рéгион д’оутре-мер) ва айни пайтда денгизортидаги департаменти (дéпартемент д’оутре-мер, ёки ДОМ). 1976-йилдан бери минтақа Франсия ва Комор ороллари ўртасидаги баҳсли ҳудуд бўлиб, конституцияга кўра, Маётта мухтор орол мақомига эга. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси Комор ороллари Иттифоқи давлатининг Маётте (Маоре) оролига бўлган ҳуқуқларини тан олди.
Маётта Департаменти фр.Дéпартемент де Маётте
| |
|---|---|
|
Мадҳия: “Ла Марсеиллаисе” Файл:Ла Марсеиллаисе (1907).ога | |
|
| |
| Пойтахт | Мамудзу |
| Расмий тил(лар) | Франсузча |
| Ҳукумат | |
• Департамент кенгаши раиси |
Бен Исо Усени |
• Перфект |
Сеймур Морси |
• Ташкил топган |
2011-йил 31-март |
| Майдон | |
• Бутун |
374 км2 (187-ўрин) |
| Аҳоли | |
• 2024-йилги рўйхат |
312844 киши |
| • Зичлик | 830/км2 |
| Пул бирлиги | Евро |
Географик жойлашуви ва табиати
Мадагаскар ва Африка ўртасидаги Мозамбик буғозида жойлашган. Маётта — Комор архипелагининг жануби-шарқида жойлашган орол. Маётта иккита катта ва тахминан 30 та майда ороллардан иборат. Ороллар юзасининг асосий қисми чуқур даралар ва вулқон тоғ чўққиларидан иборат. Энг юқори нуқтаси Бенара (660 м). Иқлими — тропик денгиз иқлими.
Давлат тузилиши ва сиёсий партиялари
Маётта — Франсиянинг денгизорти департаменти ҳисобланади. Давлат бошлиғи Франсия президенти. Ҳукумат бошлиғи — Юқори кенгаш президенти (кенгаш аъзолари 6 йил муддатга сайланади).
Иқтисоди, транспорт коммуникациялари
Маётта иқтисодида қишлоқ хўжалиги муҳим ўрин тутади. Давлат ўз аҳолисини қишлоқ хўжалиги махсулотлари билан тўла таъминлай олмайди. Маётта Франсиянинг молиявий ёрдамига таянади. Четга ванил, иланг-иланг, долчин, кокос ёнғоғининг мағзи экспорт қилади. Четдан кимё саноати махсулотлари, машина ва жиҳозлар келтирилади. 2008-йилда ЯИМ миқдори 954 млн (аҳоли жон бошига — 4770) долларни ташкил этган. Асосий савдо ҳамкорлари Франсия, Комор ороллари , Африка ва Жанубий Осиё мамлакатлари.
Тарихи
1841-йилда Маётта султони оролни Франсияга бой берди ва шу пайтдан бошлаб Маётта франсуз империяси таркибига киритилди. 1946-йилда Комор ороллари денгизорти ҳудуди мақомини олди. 1974-йилда ўтказилган референдум да архипелагнинг учта ороли мустақиллик учун овоз берди, аммо Маётта Франсия таркибида қолишга қарор килди. 2011-йил 31-мартда Маётта Франсиянинг 101-департаменти деб эълон қилинди. Комор ороллари ҳукумати уларга ягона давлат тузиш имконияти берилмаганидан норози бўлди ва Франсия ҳукуматини мустамлака сиёсати юритаётганликда айблади.
Манбалар
- Префектур Вебсайти (Wайбаcк Мачине сайтида 2023-10-11 санасида архивланган) (франсузча)
- Департамент кенгаши вебсайти (франсузча)