Mazut
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Мазут (арабча) - нефтдан 350-360° да қайнайдиган ёнилгилар (бензин, лигроин, керосин, дизел ёнилғиси) ажратиб олингандан сўнг қоладиган қора ёпишқоқ суюқлик. Таркибига кўра, углеводлар (моляр массаси 400—1000), нефт смолалари (моляр масссаси 500—3000), асфалтенлар, карбенлар, карбоидлар ва таркибида металлар (В, Ни, Фе, Мг, На, Cа) тутган органик бирикмалар аралашмаси. М.нинг физиккимёвий хоссалари бошланғич нефтнинг таркиби ва дистиллят фраксияларининг ҳайдалиш даражасига боғлиқ. Зичлиги 890–1000 кг/мҳ қотиш температураси 10—40°, олтингу-гурт миқдори 0,5—3,5%, 0,3% гача кул бўлади. Сурков мойи ва ёнилги М.га бўлинади. Сурков мойи М.и ўз ҳолида ёки бошқа нефт маҳсулотлари билан аралаштириб, ёнилги М. эса буг қозонларида ва двигателларда ишлатилади. М.нинг кўп қисми крекинг, кокслаш йўли билан енгил ёнилгилар (мотор ёнилгиси) олиш ва битум ишлаб чиқаришга сарфланади[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |