Эмине Мебруре Аксолей (1902-йил 10-август – 1984-йил 2-март) – турк педагоги, филантроп, сиёсатчи, аёллар ҳуқуқлари фаоли, парламент аъзоси ва сенатор[1][2].

Мебруре АксолейМебруре Аксолей
Туркия буюк миллат мажлиси
Анқара депутати
Мансаб даври
1943-йил 28-феврал – 1950-йил 22-май
Туркия Таъсис мажлиси
Республика Халқ партияси делегати
Мансаб даври
1961-йил 6-январ – 1961-йил 24-октябр
Республика сенати
Истанбул депутати
Мансаб даври
1964-йил 7-июн – 1973-йил 14-октябр
Шахсий маълумотлари
Таваллуди
Эмине Мебруре

10-август 1902-йил
Салоник, Усмонли империяси
Вафоти 2-март 1984-йил(1984-03-02)
(81 ёшда)
Миллати Турк
Сиёсий партияси Республикачи халқ партияси (CҲП)
Турмуш ўртоғи
Аҳмет Иҳсон Аксолей
(турм. 1923; ваф. 1975)
Таълим Ҳуқуқ
Алма матер Анқара университети ҳуқуқ мактаби
Касби Педагог, сиёсатчи

Ёшлиги, таълими ва оиласи

Эмине Мебруре 1902-йил 10-августда ўша пайтда Усмонийлар империяси таркибига кирувчи Салоники шаҳрида туғилган. Ота-онаси турк миллатига мансуб бўлган. Отаси Ҳалит Сезаи (Гüран) Усмонийлар армияси муҳандислик корпусининг истеъфодаги маёри, онасининг исми Фотма эди[3][4]. Мебруре 1912-йилда Болқон урушлари бошлангунига қадар Салоникида яшаган. Сўнгра уларнинг оиласи Онадўлига кўчиб ўтган ва Биринчи жаҳон уруши бошланишидан сўнг отасининг ҳарбий хизмат вазифаси сабабли Бандıрма ҳамда Алаşэҳирда яшаган[5].

Мебруре бошланғич мактабни Бандıрмада, ўрта мактабни Измир қизлар лицейида тамомлаган. Ўрта таълимни Истанбулдаги Üскüдар Çамлıcа қизлар лицейида якунлаган[6]. Отаси Туркия мустақиллик урушига (1919–1922) қўшилгач, уларнинг оиласи Анқарага кўчиб, ўша ерга жойлашган[4][5].

1923-йилда Мебруре Аҳмет Иҳсон (Аксолей) (1899–1975) билан турмуш қурган[5]. Эри кейинчалик Турк армиясида муҳандис ва офицер бўлиб хизмат қилган ҳамда бригадир унвони билан истеъфога чиққан[6][7][8]. Аҳмет Иҳсон олий таълимни чет элда олгани сабабли Мебруре ҳам узоқ вақт Германияда яшаган, шунингдек, Франсия, Англия ва Венгрияда ҳам бир муддат бўлган[5]. Германияда бўлган даврида ижтимоий муассасалар бўйича тадқиқотлар олиб борган[4][5].

Ватанга қайтгач, Мебруре Анқара университети ҳуқуқ мактабида таҳсил олиб, 1938-йилда у ерни аъло баҳолар билан битирди[5][6]. У ўз фаолиятини педагог сифатида бошлади ва Анқаранинг Çанкая туманида хусусий бошланғич мактаб очди[3][4].

Ижтимоий фаолияти

1938-йилда Мебруре Анқарадаги Ҳалкеви ташкилоти „Қишлоқ ишлари“ бўлимига ишга кирди. Кейинги йили Эржинан зилзиласи қурбонларига ёрдам комиссияси билан ҳамкорлик қилди. 1940–1941-йилларда у „Ярдıмсеверлер Cемиети“ (Хайриячилар жамияти) аъзоси бўлиб, унинг бош котиби[9] ҳамда раис ўринбосари вазифаларида ишлади[4][5][6][10].

Аксолей 1949-йил 13-апрелда қайта тикланган „Тüрк Кадıнлар Бирлиğи“ (Турк аёллар иттифоқи) асосчилари қаторида бўлган. Ташкилот 1924-йил 7-февралда тузилган, бироқ 1935-йилги Туркия умумий сайловидан сўнг парламентда 18 нафар аёл сиёсатчи қасамёд қилгани боис ўз-ўзини тарқатиб юборган[11][12]. 1949–1951-йилларда Аксолей ташкилотга раислик қилди[4][5][6][10].

Сиёсатчи

Аксолей сиёсатга 1928-йилда Республика Халқ партияси (CҲП) аъзоси сифатида кирган[6]. У Туркия буюк миллат мажлисининг (ТБММ) 7-чақириқ (1943–1946) ҳамда 8-чақириқ парламенти (1946–1950) даврларида Анқара депутати бўлиб ишлади[13][4][6] ва фаолияти давомида бир нечта парламент қўмиталарида хизмат қилди[5].

ТБММдаги фаолиятидан сўнг Аксолей CҲПда бир қатор маъмурий лавозимларни эгаллади ва ижтимоий фаолиятдаги иштирокини давом эттирди[4][5][6].

1961-йилда Аксолей 1960-йилги Туркиядаги давлат тўнтаришидан кейин ҳарбий бошқарув томонидан тузилган Туркия Таъсис мажлисига CҲП вакили сифатида тайинланди[4]. 1964-йилги Туркия Сенати сайловидан кейинги Сенат таркибининг 1/3 қисми янгиланишида у CҲПдан Истанбул шаҳри депутати сифатида Республика сенатига сайланди[6][14] ва 1973-йилгача шу лавозимда ишлади[4]. Аксолей 1967-йил сентябрида Югославияга расмий ташриф буюрган парламент делегацияси таркибида бўлган[5].

Ёзувчи

Аксолей CҲПга қарашли „Улус“ газетасида аёллар ҳуқуқлари ва Отатурк тамойилларини ҳимоя қилувчи мақолалар ёзган[4]. 1970-йилда у CҲПдаги 42 йиллик сиёсий фаолияти ҳақида „C. Ҳ.П де 42 Йıллıк Çалışмаларıмдан Базı Öрнеклер“ (таржимаси „C.Ҳ.П даги 42-йиллик фаолиятимдан айрим мисоллар“) номли китоб ёзган[15].

Вафоти

Аксолей 1984-йил 2-мартда 81 ёшида вафот этган[3].

Манбалар

  1. ↑ „Сöз Аланлар - Эмине Мебруре Аксолей“ (тр). Тüркие Бüйüк Миллет Меcлиси - Тутанак Дергиси. Қаралди: 2020-йил 13-декабр.
  2. ↑ „C. Сенатосу Б : 36 18 . 1 . 1966 О : 1 İСТАНБУЛ“ (тр). ТБММ. Қаралди: 2020-йил 13-декабр.
  3. ↑ 3,0 3,1 3,2 Демирел, Аҳмет. Тек Партинин İктидарı - Тüркие'де Сеçимлер ве Сиясет (1923-1946) (тр). İлетиşим Яйıнларı, 1 Май 2015 — 493-бет. ИСБН 978-975-051-055-7. Қаралди: 2020-йил 13-декабр. 
  4. ↑ 4,00 4,01 4,02 4,03 4,04 4,05 4,06 4,07 4,08 4,09 4,10 „Тüрк Парламенто Тариҳинде Кадıн Парламентерлер - 1935-2009“ (тр). Тüркие Бüйüк Миллет Меcлис. Қаралди: 2020-йил 13-декабр.
  5. ↑ 5,00 5,01 5,02 5,03 5,04 5,05 5,06 5,07 5,08 5,09 5,10 Cандеğэр, Üммüгüлсüм; Cоşкун, Меҳмет Бурҳанеттин (Жуне 2018) (тр). Cумҳуриет Сенатосу Дöнеми Кадıн Сиясетçилерин Тüрк Каму Бüрокрасисиндеки Ери Ве Öнеми Üзерине Бир İнcелеме. 5. Торос Üниверситеси İктисади, İдари ве Сосял Билимлер Факüлтес - Сосял Билимлер Дергиси. ИССН 2147-8414. ҳттпс://дергипарк.орг.тр/эн/доwнлоад/артиcле-филе/493036. Қаралди: 15 Деcембер 2020. 
  6. ↑ 6,0 6,1 6,2 6,3 6,4 6,5 6,6 6,7 6,8 „25 Ҳазиран 1964 Тариҳли Акис Дергиси Сайфа 16“ (тр). Гасте Арşиви. Қаралди: 2020-йил 14-декабр.
  7. ↑ Гüнер, Таҳсин.. „Бир Генералин Яйıнланмамış Анıларı“ (тр) (2012-йил 31-январ). Қаралди: 2020-йил 14-декабр.
  8. ↑ „İҳсан Аксолей“ (тр). 10000 Китап. Қаралди: 2020-йил 15-декабр.
  9. ↑ „Cумҳуриетин 18. йıл дöнüмüнде ҳитабелер ве конферанслар“ (тр). Тüрк Тариҳ Куруму. Қаралди: 2020-йил 13-декабр.
  10. ↑ 10,0 10,1 (тр) Топлум Ҳекимлиğине Гöнüл Веренлер - 18 Тüркие'нин Öнcü Топлу Ҳекими: Др. Меҳмет Cемалеттşн Ор. Çалışма Ортамı Дергиси. Марч 1992. ҳттпс://cалисмаортами.фисек.орг.тр/иcерик/топлум-ҳекимлигине-гонул-веренлер-18-туркиенин-онcу-топлум-ҳекими-др-меҳмет-cемалеттин-ор/. Қаралди: 13 Деcембер 2020. 
  11. ↑ „Тариҳçэ“ (тр). Тüрк Кадıнлар Бирлиğи. Қаралди: 2020-йил 13-декабр.
  12. ↑ „31 Март Вакасı'нıн бıрактığı дерин излер“ (тр) (2020-йил 13-апрел). Қаралди: 2020-йил 13-декабр.
  13. ↑ „Анкара 1946 Генел Сеçими Сонуçларı“ (тр). Қаралди: 2020-йил 13-декабр.
  14. ↑ „Сöз Аланлар - Мебруре Аксолей“ (тр). Тüркие Бüйüк Миллет Меcлиси Тутанак Дергиси. Қаралди: 2020-йил 13-декабр.
  15. ↑ Аксолей, Мебруре. C.Ҳ.П де 42 Йıллıк Çалışмаларıмдан Базı Öрнеклер (тр). Баҳа Матбаасı, 1970. Қаралди: 2020-йил 13-декабр.