Медеу — йирик халқаро спорт мажмуи. Қозоғистоннинг Орқа Или Олатовида, Олмаота яқинида, денгиз сат-ҳидан 1691 м баландликда жойлашган. 1951 и. очилган. 1970—72 йилларда таъмирланган. Сунъий яхмалак билан қопланадиган майдони 10,5 минг кв. м; 12,5 минг ўринли стадиони бор. Конкида югуриш, фигурали учиш, коптокли хоккей бўйича машғулотлар ва мусобақалар ўтказилади.[1]

Коптокли хоккей
Конкида югуриш, Қишки Универсиада 2017

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил