Нохун (фоср. тирноқ) — баъзи мусиқа асбобларини чалишда ишлатиладиган мослама. Нохуннинг бир неча тури мавжуд. Гитара, рубоб каби асбобларни чалишда ишлатиладиган нохун (шу тури медиатор деб ҳам аталади) юпқа палстинка шаклида бўлади. Танбур нохуни одатда ўнг қўлнинг кўрсаткич бармоғига кийилади. Дойра нохуни бармоққа боғлаб қўйилади.

Медиатор

Турли хил гитара медиаторлари

Медиатор одатда кўрсатгич ва бош панжа ўртасида ушланади ва мусиқа асбоби торларини чалиш учун қўлланади. Медиаторлар асосан пластмассадан ясалади. Аммо суяк, тошбақа косаси ва ёғочдан ясалган турлари ҳам мавжуд. Илк медиаторлар тошбақа косасидан ясалган. Кейинчалик тошбақаларнинг сони камайгани учун улардан медиатор ёки бошқа нарса ясаш тақиқланган. Ҳозирги кунда тақиқдан аввал тошбақа косасидан ясалган медиаторлар жуда қадрланади.

Медиаторларнинг шакли ва ўлчами ҳар хил бўлади. Жазз учун ишлатиладиган медиаторлар кичик бўлади. Бас гитара медиаторлари бўлса катта бўлади. Гитара медиатори қалинлигига қараб ишлатилади. 0,2 мм дан 0,5 мм гача бўлган юпқа медиаторлар одатда ритм чалиш учун ишлатилади. 0,7 мм дан 1,5 мм ёки ундан ҳам қалин бўлган медиаторлар эса соло чалиш учун қўлланади.

Ўзбекистонда учрайдиган асбоблардан рубоб, тор каби асбоблар медиатор билан чертилади.

Танбур нохуни

Танбур нохуни бўйи бармоқнинг бир бўғинига тенг тирноқ шаклида бўлади ва одатда ўнг қўлнинг кўрсаткич бармоғига кийилади.

Доира нохуни

Дойра нохуни узунасига кесилган яримта ангишвона шаклида бўлиб, бармоққа боғлаб қўйилади.