Mediatorlar
Медиаторлар (лотинча: медиатор — воситачи) ёки нейротрансмиттерлар — физиологик фаол моддалар, нерв қўзғалишининг кимёвий воситачилари. Молекулалари ҳужайра мембранасининг махсус рецепторлари орқали реаксия кўрсатиш ва мембрананинг муайян ионларни ўтказиш хусусиятини ўзгартириш хоссасига эга бўлиб, таъсирот потенсиали — фаол электр сигналини ҳосил қилади (генерациялайди). Медиаторлар нерв импулслари таъсирида ажралиб чиқиб, уларнинг нерв учидан ишчи аъзога ва бир нерв ҳужайрасидан бошқасига ўтишида иштирок этади. Исталган аъзо ёки тўқима таъсирланганда тери, шиллиқ қаватлар, мускуллар, бўғимлар ва барча ички аъзоларга кирган нерв охирларида нерв импулси — сигнал ҳосил бўлиб, у сезувчи толалар орқали марказий нерв системаси (орқа ва бош мия)га етказилади. Ундан импулс ҳаракатлантирувчи нервлар орқали мускулларга келади ва уларни жавоб реаксиясига чорлайди. Импулснинг мия ҳужайраларини қўзғатиши ва сўнг ҳаракатлантирувчи нерв охиридан мускулларга ўтиши учун кимёвий восита — медиатор зарур. Австрия физиологи ва фармакологи О.Леви нервлар қўзғалганда биологик фаол моддалар ажралиб чиқиб тегишли аъзони фаол ҳолга келтиришини тажриба йўли билан аниқлади (1921-йил). Электрон микроскопик текширишлардан Медиаторлар нерв охирларининг нерв хужайра танаси билан туташган жойда — синапсларда мавжуд бўлган кўп сонли пуфакчаларда ҳосил бўлиши маълум бўлди. Нерв қўзғалганда (қаранг Қўзғалиш) синаптик пу-факчаларнинг бир қисми ёрилади ва улардаги омил нерв ёки мускул хужайрасининг мембранаси билан ўзаро таъсирланиб, ушбу хужайрани қўзғатади. Бу секретор жараённи назорат қилишда С" ионларининг аҳамияти катта. Фақат қўзғалишда эмас, балки марказий ва периферик нерв системасининг барча бўлимлари тормоллаш анда ҳам (қаранг Тормозланиш) Медиаторлар ажралиши аниқланган. Медиаторлар қаторига ацетилхолин, дофамин, адреналин, норадреналин, серотонин, гистамин, симпатии, қатор нейропептидлар (энсефалинлар ва бошқалар), маълум бир аминокислоталар (глутамин, аспарагин, глицин ва бошқалар) киради. Медиаторларни ўрганиш физиология (гуморал регулясия), фармакология (марказий ва вегетатив нерв системасининг фаолиятини кучайтирадиган ва сусайтирадиган транквилизаторлар, ганглиоблокаторлар синтез қилиниши), нейрожарроҳликда муҳим клиник аҳамиятга эга[1].
| Синапс тузилиши |
|---|
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |