Маргарет Cушинг Wҳитман (1956-йил 4-августда туғилган) — АҚШнинг Кениядаги элчиси, америкалик бизнес бошқарувчиси ва Калифорния губернаторлигига собиқ номзод. У Проcтер & Гамбле ва Генерал Моторс бошқарув кенгаши аъзоси. Wҳитман илгари Ҳеwлетт Паcкард Энтерприсе президенти ва бош директори бўлган. У, шунингдек, Қуиби компаниясининг 2018-йил август ойида ташкил этилганидан 2020-йил декабрида ёпилгунига қадар бош директори бўлган. Wҳитман 2008 ва 2012-йилларда Митт Ромней президентлик кампаниясининг юқори мартабали аъзоси бўлган ва 2010-йилда Республикачи сифатида Калифорния губернатори лавозимига номзод бўлган, аммо 2016-йилги умумий сайловда Хиллари Cлинтонни ва 2020-йилги умумий сайловда Жоэ Биденни қўллаб-қувватлаган.

Мег Wҳитман
АҚШнинг Кениядаги элчиси
Мансаб даври
2022-йил 5-август – ҳозирги кунгача
Президент Жоэ Биден
Шахсий маълумотлари
Таваллуди
Маргарет Cушинг Wҳитман

1956-йил 4-август
Хантингтон, Ню-Ёрк, АҚШ
Сиёсий партияси Республикачи
Турмуш ўртоғи Гриффитҳ Р. Ҳарш
Таълим

Принстон университети (АБ)

Ҳарвард университети (МБА)

Wҳитман 1980-йиллар давомида стратегик режалаштириш бўйича вице-президент бўлган Wалт Дисней компаниясининг ижрочи директори эди. 1990-йилларда у ДреамWоркс, Проcтер & Гамбле ва Ҳасбро компанияларида раҳбарлик қилган. Wҳитман 1998-йилдан 2008-йилгача эБай президенти ва бош директори бўлган.

Хайрия

Wтитман эри Ҳарш билан 2006-йил 21-декабрда хайрия жамғармасига асос солган ва унга эБай-нинг 9,4 миллион долларлик 300 000 акциясини ҳадя қилган[1]. Фаолиятининг биринчи йилининг охирига келиб, Гриффитҳ Р. Ҳарш ИВ ва Маргарет C Wҳитман хайрия фонди 46 миллион долларга эга эди. Берилган пулнинг катта қисми Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш жамғармасига ўтказилди[2].

2010-йилда Wаррен Баффет Wҳитмандан миллиардерлар ўз пулларининг ярмини хайрия ишларига ўтказиш мажбуриятини олган „Гивинг Пледге“га қўшилишни сўради ва Wҳитмен рад жавобини берди[3]. 2011-йилда фонд Сан-Хосе ҳудудидаги бир нечта чартер мактабларини бошқарадиган Суммит Публиc Счоолсга 2,5 миллион доллар хайрия қилди[4].

2020-йилдан бошлаб Мег Wҳитман Теач фор Америcа миллий кенгаши раиси ҳисобланади[5].

Сиёсий мартабаси

Wҳитман Митт Ромней 2008-йилги президентлик кампанияси тарафдори эди[6] ва унинг миллий молия жамоаси аъзоси эди[7]. У, шунингдек, Ромни тадқиқот қўмитасининг молия ҳамраиси сифатида ҳам рўйхатга олинган[8]. Ромни пойгадан чиқиб, Жоҳн Маккейнни маъқуллаганидан сўнг, Wҳитман Маккейннинг президентлик кампаниясига миллий ҳамраис сифатида қўшилди[9]. Маккейн Wҳитманни 2008-йилдаги иккинчи президентлик дебатлари чоғида ғазначилик котиби бўлиши мумкинлигини тилга олди[10], бироқ сайловда Бараcк Обамага ютқазди.

Манбалар

  1. ↑ Стеинер, Ина. „Формер эБай CЕО Мег Wҳитман Лаунчес Фамилй Фоундатион“. АуcтионБйтес.cом (12-май 2008-йил). 2012-йил 20-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 14-август 2010-йил.
  2. ↑ МcЛаугҳлин, Кен. Мег Wҳитман'с чаритабле фоундатион'с биггест бенефаcтор wас энвиронментал гроуп. Сан Жосе Мерcурй Неwс (7-ноябр 2009-йил).
  3. ↑ Ёунг, Самантҳа. „Wҳитман: Но планс то жоин биллионаирес' пледге“. Сан Жосе Мерcурй Неwс (5-август 2010-йил). Қаралди: 14-август 2010-йил.
  4. ↑ Мелендез, Лянне. „Wҳитман гивес $2.5М то Суммит Счоолс“. КГО-ТВ (20-сентабр 2011-йил).
  5. ↑ „Натионал Боард оф Диреcторс Профилес“ п. 2, теачфорамериcа.орг.
  6. ↑ „МТП трансcрипт фор Оcтобер 21, 2007 - Меэт тҳе Пресс, онлине ат НБC Неwс“. НБC Неwс (21-октабр 2007-йил). Қаралди: 27-май 2010-йил.
  7. ↑ Киркпатриcк, Давид Д.. „Ромней Реапс $20 Миллион то Топ Г.О.П. Ривалс“. Тҳе Неw Ёрк Тимес (3-апрел 2007-йил). Қаралди: 12-май 2010-йил.
  8. ↑ „Элеcтион Cентер 2008: Cандидатес - Элеcтион & Политиcс Неwс фром CНН.cом“. CНН. Қаралди: 12-май 2010-йил.
  9. ↑ МcCаин Cампаигн. „Мег Wҳитман Жоинс Жоҳн МcCаин 2008 Ас Натионал Cо-Чаир“. МcCаин Cампаигн (14-март 2008-йил). 14-август 2008-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 13-август 2008-йил.
  10. ↑ „МcCаин, Обама дисcусс поссибле Треасурй сеcретарй пиcкс“. Реутерс. Оcтобер 7, 2008. Ретриэвед Оcтобер 8, 2008.