Мегаомметр (мега..., ом ва ...метр) — катта (106 ва ундан юқори) қаршиликларни ўлчайдиган асбоб. Таркибида ўзгарувчан ток генератори (500 В кучланишгача), Мом ларга бўлинган шкала, икки рамкали магнитоэлектр логометр ва қўшимча қаршилиги бўлган М. энг кенгтарқалган. Логометрнинг рамкалари иккита параллел тармоқларни ҳосил қилиб, улардан бири ўлчанадиган қаршиликка уланади. М. ёрдамида изолясиянинг электр қаршилигини ўлчашда атроф муҳитнинг температураси, намлиги ҳисобга олинади. Бундан ташқари, электрон М. ва рақамли ҳисоблаш қурилмаси бўлган М.лар ҳам мавжуд. М. ёрдамида электр симлар, трансформаторлар, электр машиналари чулғамлари, кабеллар, изолясия қаршиликлари, шунингдек, изолясияматериалларнинг сиртқи ва ҳажмий қаршиликлари ўлчанади.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил