Баркашли Махдий (1911, Табриз −1988) – Эрон мусиқашуноси. Мусиқашунослик ва физика фанлари доктори. Ўрта аср мусиқа назарияси, жумладан, Форобий, Ибн Сино, Абдулқодир Мароғий мусиқий рисолалари тадқиқотчиларидан. Эрон дастгоҳлари нашрига ҳисса қўшган, мусиқа акустикаси муаммоларига бағишланган асарлар муаллифи. Теҳрон халқаро мусиқашунослар конгрессининг (1962) ташкилотчиларидан. 1975-йил Тошкент давлат консерваториясида „Эрон дастгоҳлари“, „Форобий назарияси“, „Мусиқавий акустика“ ҳамда „Замонавий Эрон мусиқасининг ижодий муаммолари“ мавзуида маъруза ва машғулотлар ўтказган.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил