Mehr Nigorxonim
Меҳр Нигорхоним Самарқанд ва Бухоро ҳукмдори Султон Аҳмад Мирзонинг биринчи хотини эди. У Мўғулистон маликаси бўлиб, Мўғулистоннинг Буюк хони Юнусхон ва унинг бош турмуш ўртоғи Эсон Давлат Бегимнинг тўнғич қизи эди. У, шунингдек, Ҳиндистонда асос солинган Бобурийлар империясининг асосчиси ва унинг биринчи императори бўлган Бобурнинг холаси эди[1][2].
| Меҳр Нигорхоним | |
|---|---|
| Турмуш ўртоғи | Султон Аҳмад Мирзо, Муҳаммад Шайбоний |
| Сулола | Боржигин |
| Отаси | Юнусхон |
| Онаси | Эсон Давлат бегим |
| Дини | Ислом |
1500-йил июл ойида эри вафотидан кейин ўзбеклар хони Муҳаммад Шайбоний томонидан асирга олинади ва ўлжанинг бир қисми сифатида унга уйланган.
Оиласи
Меҳр Нигорхонимнинг отаси Юнусхон ва онаси Эсон Давлат Бегим эди[3]. Унинг отаси томонидан бобоси Вайсхон Мўғулистон хони бўлган. Шундай қилиб, Меҳр Нигорхоним Мўғуллар империясининг асосчиси ва буюк хони (императори) Чингизхоннинг бевосита авлоди эди. Унинг яна иккита синглиси Қутлуғ Нигорхоним ва Хуб Нигорхоним бор эди. Қутлуғ кейинчалик бўлажак турмуш ўртоғи Султон Аҳмад Мирзонинг кенжа укаси Умар Шайх Мирзога турмушга чиқади[4].
Хоннинг қизи бўлган Меҳр Нигорхоним туғилишидан „хоним“ („хон ёки маликанинг қизи“) унвонига эга эди.
Никоҳлари
Султон Аҳмад Мирзо
Меҳр Нигорхоним Абу Саид Мирзонинг тўнғич ўғли ва вориси Султон Аҳмад Мирзога турмушга чиққан эди[5]. Меҳр Нигорхоним Султон Аҳмад Мирзодан фарзанд кўрмади.
Шайбонийхон
1500-йил июл ойининг бошида у Шайбоний томонидан асирга олинган ва у билан оила қурган.
Вафоти
Меҳр Нигорхоним Шоҳ Беғом билан Қилаъ Зафарга кетаётганларида Абубакр Дуғлатнинг „талончи гуруҳлари“ томонидан асирга олинди ва Абубакр Дуғлатнинг зиндонларида вафот этди[6].
Манбалар
- ↑ Бāбур (Могулреич, Каисер), Жоҳн Лейден, Wиллиам Эрскине. Мемоирс оф Зеҳир-эд-Дин Муҳаммед Бабер, Эмперор оф Ҳиндустан. Лонгман, 1826.
- ↑ Бабур (Эмперор оф Ҳиндустан). Бабур Нама: Жоурнал оф Эмперор Бабур. Пенгуин Боокс Индиа, 2006. ИСБН 978-0-144-00149-1.
- ↑ Лал, Рубй. Доместиcитй анд поwер ин тҳе эарлй Мугҳал wорлд. Cамбридге: Cамбридге Университй Пресс, 2005 — 84-бет. ИСБН 9780521850223.
- ↑ Меҳта, Жасwант Лал. Адванcед Студй ин тҳе Ҳисторй оф Медиэвал Индиа. Стерлинг Публишерс Пвт. Лтд, 1986 — 19-бет. ИСБН 9788120710153.
- ↑ Лал, Рубй. Доместиcитй анд поwер ин тҳе эарлй Мугҳал wорлд. Cамбридге: Cамбридге Университй Пресс, 2005 — 84-бет. ИСБН 9780521850223. Лал, Рубй (2005). Доместиcитй анд поwер ин тҳе эарлй Мугҳал wорлд. Cамбридге: Cамбридге Университй Пресс. п. 84. ИСБН 9780521850223.
- ↑ Бегум, Гулбадан (1902). Тҳе Ҳисторй оф Ҳумаюн (Ҳумаюн-Нама). Роял Асиатиc Соcиэтй. ИСБН 8187570997.