Янги Гвинея тиллари харитасида Мек тақсимоти

Мек — Индонезиянинг Папуа (собиқ Ириан Жая) провинсиясининг шарқий қисмида яшовчи папуа қабиласи[1]. Бу қабила Янги Гвинеянинг марказий қисмидаги энг кўп сонли қабила бўлиб, сони тахминан 40 000 кишига атрофида экани айтилади[2].

Жойлашуви

Мек халқи Янги Гвинея оролининг марказий қисмидаги Папуа вилоятининг шарқий қисмидаги баланд тоғларда кенг тарқалган. Улар ғарбдан яли ва дани халқлари билан чегарадош бўлиб, меклардан шарқдаги ерларда ок қабиласи вакиллари яшайди. Индонезия ва Папуа-Янги Гвинея чегараси мек ва окларни ажратиб туради[3].

1972-йилда меклар илк маротаба Эйпо ҳудудига кўчиб ўтишган, 1974-йилда Индонезия ҳукумати улар билан алоқа ўрнатган. Мек ерларида самолётлар учиш-қўниш йўлаклари барпо этилган. 1976-йилда бошқа қабилалар билан адоват поёнига етди. Меклар тош даври халқларининг анъанавий турмуш тарзини тарк этиб, турмуш тарзининг маданий шаклига ўтган[4].


Маиший турмуши

Меклар ўтроқ деҳқонлардир. Улар тахминан 300 йиллардан буён ширин картошка етиштириш билан шуғулланиб келади. Бундан ташқари, ямс, таро, банан ва шакарқамиш ҳам етиштиришади[1]

Дини

Мек халқининг анъанавий дини аждодларга сиғиниш маросимига асосланган. 1981-йилда ҳар учинчи мек насронийликни қабул қилган[1]

Тили

Мек тилида 40 000 га яқин киши сўзлашади. У учта шевага бўлинади[5][6][7].

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 1,2 Памела Ж. Стеwарт & Андреw Стратҳерн (2005). Эхпрессиве Генрес анд Ҳисториcал Чанге: Индонесиа, Папуа Неw Гуинеа, анд Таиwан. Ашгате. ИСБН 0-7546-4418-9. . 
  2. ↑ „Мек трибал ареа, Неw Гуинеа. Налcа анд Кона пҳотос“ (2012-йил 17-июл). 2012-йил 17-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 5-август.
  3. ↑ Желле Миэдема. Перспеcтивес он тҳе Бирд'с Ҳеад оф Ириан, Жая, Индонесиа: Проcеэдингс оф тҳе Cонференcе, Леиден, 13-17 Оcтобер 1997. Родопи, 1998. ИСБН 9042006447. 
  4. ↑ Стеинзеит — ҳеуте — Форсчунген им Бергланд вон Неугуинеа (Нр. 1–27), Ҳрсг.: Мусеум фüр Вöлкеркунде Берлин / Стаатличе Мусеэн Преуßисчер Културбеситз, 1978, Блäттер 15–27. . 
  5. ↑ „Корупун-Села“ (эн). Этҳнологуэ. Қаралди: 2018-йил 5-август.
  6. ↑ „Налcа“ (эн). Этҳнологуэ. Қаралди: 2018-йил 5-август.
  7. ↑ „Нипсан“ (эн). Этҳнологуэ. Қаралди: 2018-йил 5-август.