Meksikanlar
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Мексиканлар (ўзларини - мехикано деб аташади) — халқ, Мексиканинг асосий аҳолиси. Умумий сони 91 млн. кишидан ортиқ. Шундан 78 млн. киши Мексикада яшайди (1990-йиллар ўрталари). Шунингдек, АҚСҲ (13 млн. киши)да, Канада (30 минг киши) ва Лотин Америкасининг бошқа мамлакатларида ҳамда Испанияда яшайдилар. Асосан, метислар. Улар испан босқинчилари (ХВИ аср), кучиб келган испанлар билан туб жой индейс (ацтеклар, майя, отоми, миштеклар, сапотеклар) ва қора танли аҳоли билан аралашиб кетишидан ташкил топган. ХИХ асрга келиб метислар Мексика миллатининг негизини ташкил қилган. М. испан тилида сўзлашади. Диндорлари — аксарияти, католиклар, қолгани — асосан, протестантлар (баптистлар). М. деҳқончилик, чорвачилик билан шуғулланади, кўп қисми саноатда банд.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |