Мелба[1] (инглизча: Пеач Мелба) — классик музқаймоқли десерт. 1892/93-йилда Аугусте Эсcоффиэр (Лондондаги Савой меҳмонхонасининг франсуз бош ошпази) томонидан опера диваси Неллиэ Мелба шарафига яратилган классик музқаймоқ ширинлиги. Ширинлик қобиғидан тозаланган шафтоли бўлаклари, малинали соус ва ванилинли музқаймоқдан тайёрланади.

Десерт АҚСҲда ХХ аср бошидан буён машҳур бўлиб, энг оммабоп шафтолили десерт ҳисобланади[2]. Ҳар йили 13-январ куни АҚСҲда „Шафтоли Мелба“ Миллий куни нишонланади[3].

Яратилиш тарихи

1892-йилда Неллиэ Мелба Ричард Wагнернинг Cовент Гарденда ташкил этилган Лоҳенгрин операсида чиқиш қилади. Орлеан герцоги Филипп Неллиэ Мелбанинг шуҳратини муносиб баҳолаш мақсадида, унинг шарафига кечки зиёфат дастурхони ёзади. Шу муносабат билан Аугусте Эсcоффиэр янги десерт яратади. Аугусте Эсcоффиэр десертни тақдим этар экан, уни таркибида шафтоли бўлакчалари бўлган оққушнинг муз ҳайкалчаси кўринишидаги ванилинли музқаймоқ билан безайди. Хонанда музқаймоқни жуда яхши кўриши, лекин томоғини шамоллатиб, овозини бузиб қўймаслик учун уни ейишга жур’ати етмаслиги ҳақида миш-мишлар юрарди. Музқаймоқ десерт таркибий масаллиқлардан биригина бўлгани боис, у қўшиқчининг вокал кордларига унчалик ҳам зарарли таъсир кўрсатмайдиган ҳолатда эди. Десертни безаш учун оққуш шакли ҳам бежизга танланмаган эди. Операнинг биринчи ва учинчи саҳнасида оққуш (жодугар туфайли оққушга айланган кичкина шаҳзода Готфрид) ўтирган қайиқни рицар Лоҳенгрин икки марта тортиб сузиб чиқади. Лоҳенгрин операси оққуш Рицар афсоналари мотивлари асосида яратилган.

1900-йилда Аугусте Эсcоффиэр ширинликнинг янги версиясини яратади. Аугусте Эсcоффиэр ўзи бош ошпаз бўлган Cарлтон меҳмонхонасининг очилишида муз оққушидан фойдаланмайди, шафтоли устига малина пюресини қўяди. Ушбу ширинликнинг бошқа версиясида шафтоли ва/ёки малина соуси ўрнига нок, ўрик ёки қулупнайдан фойдаланилади. Яна бир намунасида — малина пюреси ўрнига эритилган қизил қорағат желеси ишлатилади.

Манбалар

Адабиётлар

  • Чарлес Синcлаир. пеач Мелба // Диcтионарй оф Фоод: Интернатионал Фоод анд Cоокинг Термс фром А то З. — Сеcонд Эдитион. — Лондон: А & C Блаcк, 2004. — П. 429—430. — 632 п. — ИСБН 978-1-4081-0218-3.