Меморандум (лотинча: меморандум — эсда тутмоқлик) — 1) дипломатик ҳужжат; бирор давлатнинг дипломатик йўл билан муҳокама қилиниши лозим бўлган масалалар юзасидан уз нуқтаи назарини баён қилиб ёзган номаси. Одатда, нотага илова қилинади ёки бошқа мамлакат вакилига шахсан топширилади; 2) савдо тизимида ҳисобкитоб, қарздорлик билан боғлиқ бўлган хат; 3) бирон масала бўйича билдиришнома, хизмат маълумотномаси.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил