Memuar
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Мемуар (франс. мемоире — хотира, эсдалик), ёднома, эсдалик — реал воқеаҳодисалар иштирокчиси ёки гувоҳининг ўтмиш ҳақидаги хотира асари. М. учун воқеанинг биринчи шахс номидан баён қилиниши, воқеалар ва фактик материалларнинг кўплиги, му-аллифнинг тасвир объектига субектив муносабатининг ўзига хос шаклда намоён бўлиши ҳарактерлидир. М.да реал воқеалар мажмуаси, кўпинча, сиёсий хроника, биофафик ва илмий аҳами-ятга эга материаллар билан узвий боғланиб кетади; унда бадиий асарларга хос сюжет усуллари кам ишлатилади. Аммо муаллиф тасвирий воситалардан ўрни билан фойдаланади.
М.нинг илк намуналари антик адабиётда милоддан аввалги яратилган. Ўрта асрлар, Уйғониш ва кейинги даврларда М.нинг хилма-хил турлари пайдо бўлди. М. яратиш Шарқ адабиётида қад. анъаналарга эга. Носир Ҳисравнчнт "Сафарнома", Зайниддин Восифийнннг "Бадое ул-вақое", Бобурнинг "Бобурнома" асарлари М. нинг намуналаридир.
М.ларнинг тарихий ҳужжат сифатидаги қиммати уларга хос қилиб олинган воқеаларнинг моҳияти, баёнининг изчил ва аниклиги билан белгиланади. Турмушнинг турли воситалари, халқ урф-одатларининг аниқ тасвир этилиши жиҳатидан М.лар этнография учун ҳам муҳим манбадир.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |