Menam-chao-praya
(Menamdan yoʻnaltirildi)
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Менам-чао-прая, Менам, Чаупхрая — Ҳиндистон ярим оролдаги даре, Таиландса энг катта. Узунлиги 1200 км (энг катта ирмоғи — Пинг дарёси билан 1500 км), ҳавзасининг майдони 150 минг км². Ирмоклари мамлакат шимолидаги Кхунтхан тизмасидан бошланади. Менам паеттекислигидан ўтиб, Жанубий Хитой денгизининг Сиём қўлтиғига делта ҳосил қилиб қуйилади. Муссон ёмғирларидан сув олади. Ёз ойларида тўлиб оқади. Қуйи оқимида ўртача сув сарфи 2700 м³/сек. Дарёдан суғоришда, юқори қисмида ёғоч оқизишда фойдаланилади. Қуйилиш жойидан 400 км, суви кўпайганда 700 км масофада (Уттарадит шаҳригача) кема қатнайди. Балиқ овланади. М. делтасида Бангкок ва Ают-тхая шаҳарлари жойлашган.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Дарё ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |