Менделевий (Менделевиум), Мд -даврий системанинг ИИИ гуруҳига мансуб сунъий радиоактив кимёвий элемент; актиноидларта киради. Тартиб рақами 101. Барқарор изотоплари йўқ. Масса сони 247—252, 254—260 бўлган 13 та изотопи маълум. Оксидланиш даражаси +1, +2, +3 (энг баркарор); ион радиуси Мд3+ бўйича 0,0934 нм. А. Ги-орсо, Г. Сиборг ва бошқа америкалик олимлар 1955-йилда эйнштейний 253Эс ни ос зарралар билан нурлантириш натижасида илк бор М.нинг дастлабки атомларини (ҳаммаси бўлиб 17 атом миқдорда) ажратиб олганлар. М.нинг энг узоқ мавжуд бўлувчи изотопи 258Мд 1967-йилда АҚШда олинган. Д. И. Менделеев шарафига аталган. Энг узоқ мавжуд бўлувчи изотоплари: 25СМд (Т1/2=56 сутка, а-нурланувчи), 26ОМд (Т1/2=32 сутка), 257Мд [Т1/2=5,0 соат, электрон ушлаши (90%), а- нурланувчи (10%)] ва 256Мд [Т =75 мин, электрон ушлаши (90%), а-нурланувчи (10%)].[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил