МЕНГЕР (Менгер) Карл (1840.23.2, Ненст-Сандец, Полша — 1921.27.2, Вена) — австриялик иқтисодчи, иқтисодий тафаккурда австрия мактаби асосчиси, чегараланган нафлилик назарияси асосчиларидан бири. Вена университети профессор (1879—1903). М.нинг иқтисодий назарияси индивидуализм асосига қурилган. У иқтисодиёт фанининг асосий вазифаси якка хўжаликлар ривожланиш қонунларини ўрганиш, индивидларнинг талабларини қондириш йўлларини тадқиқ этишдан иборат, деб қарайди. М. ўзининг "Иқтисодий сиёсат арбоблари" (1871) асарида классик мактаб вакилларининг қийматнинг меҳнат назариясига қарши қиммат (қадрият) назариясини илгари сурди. Унга кўра, товарнинг нархи ҳаридорлар ва сотувчиларнинг субектив ба-ҳолаши натижасидир, меҳнат сарфлари "қадрият катталиги билан бевосита алоқадор эмас"[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил