Менгирлар (бретанча тен — тош ҳир — узун) — жез ва илк темир даврида марҳумлар хотирасига қўйилган меголигпик иншоотларнинг бир тури. Узун тош устунлардан иборат бўлиб, ерга тик ҳолда ўрнатилган. Баландлиги 4–5 м дан то 20 м гача (Франс ияда бўйи 20 м, оғирлиги 300 тоннага яқин М. бор). Баъзан М. узун йўлак ёки ҳалқасимон тўсиқ шаклида жойлаштирилган (қаранг Карнак, Кромлех), М., кўпинча, долменлар билан бирга учрайди. Ҳар бир тош ҳар бир марҳумга алоҳида атаб қўйилган. Қазиш вақтида М. остидан кул, сопол идиш синиқдари ва ҳайвон суяклари топилган.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил