Менгли Гарай И (қрим татарча: I Meñli Geray, I Менъли Герай, 1445 – 17-апрел 1515) – Қрим хони (1468—1515). Гарайлар сулоласидан. Қрим хонлиги асосчиси Ҳожи Гарайнинг кичик ўғли. Тахтга Ҳожи Гарайнинг катта ўғли Нур Давлат ўтириши керак эди, лекин маҳаллий халқ ва Кафа шаҳридаги генуялик колонистлар Менгли Гарайни қўллаб-қувватлашгани учун у тахтни эгаллаган. Ҳожи Гарай даврида Қрим хонлиги Олтин Ўрдадан узил-кесил ажралиб чиққан (1443), аммо Менгли Гарай даврида Усмонли империясига қарам бўлиб қолган (1475-йилдан). Менгли Гарай Катта Ўрда хони Аҳмад ва унинг ўғиллари билан узоқ муддат уруш олиб борган. Турк султони ва Москва князи Иван ИИИ билан дўстона муносабатлари туфайли 1502-йилда Катта Ўрда устидан ғалаба қозонган. Менгли Гарай Полшага қарши урушган ва Туркиянинг Молдавияга қарши урушида қатнашган. Менгли Гарай ҳаётининг охирларида унинг ўғиллари Рус ерига бир неча марта талончилик юришлари уюштирган[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил