Mennonitlar
Бу мақола викилаштирилиши керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. |
Меннонитлар – ХВИ асрнинг 30-йилларида анабаптизмдан ажралиб чиққан ва ўз номланишини раҳбари голландиялик руҳоний Менно Симонсдан олдилар. Меннонитлар ҳар қандай зўрлашни гуноҳ деб ҳисоблайдилар, мўмин бўлишни, ёмонликка зўрликни қарши қўймасликни тарғиб қиладилар. Баптист ва анабаптистлар сингари чўқинтиришни катта бўлганда ўтказишни тўғри деб биладилар, чунки ижодкор эътиқод фақат катта кишиларда бўлиши мумкин деб ҳисоблайдилар. Христианликда қабул қилинган вино ва нон билан тамадди қилиш маросимидан ташқари ўзига хос ғурурни тийиш тимсоли бўлган бир-бирининг оёғини ювиш маросими ҳам мавжуд. Диний жамоанинг барча чўқинтирилган аъзоларининг тенглигига қарамасдан меннонитлар ўртасида руҳонийлар ҳам бор. Меноннитлар Исонининг ерга иккинчи марта қайтиб келиши ва келажакдаги Худонинг Ердаги салтанати ҳақидаги тасаввурларга эга. Инсон тақдирининг олдиндан белгиланганлиги ҳақидаги ғояни тан олмайдилар. Уларнинг фикрига кўра, инсон эркин иродага эга[1].
Манбалар
- ↑ Нажмиддинов, Каримов, Турдиева 2017, с. 291.
Адабиётлар
- Нажмиддинов Ж., Каримов Ж., Турдиева Д.. Диншунослик. Қомусий луғат. Имом Бухорий халқаро маркази нашриёти, 2017 — 480-бет. ИСБН 978-9943-5105-3-1.