Меноррагия (юн. мен — ой ва рҳегнйми — ёриламан) — ҳайз вақтида ҳар сафар одатдагидан кўра узоқроқ (5 кундан ортиқ) ва кўпроқ қон кетиши. Бачадон мускулларининг қисқариш хусусиятини сусайтирадиган жараёнлар сабаб бўлади. Бачадоннинг бир қанча касалликларида (бачадон фибромиомаси, раки ва бошқалар) кузатилади. Гипер-меноррея (ҳайз қонининг кўп келиши, бунда ҳайз сикли бузилмайди), поли-меноррея (ҳайзнинг узоқ давом этиши), проёменоррея (ҳайзнинг тез-тез бўлиши) каби хиллари бор. Баъзан кизлар ҳайз кўра бошлаганда, туққанда ва абортдан кейин, бачадонда йўлдош бўлаги қолганда, ҳайз бутунлай тўхташидан олдин ҳам М. рўй беради. М.га сабаб бўлган асосий касаллик даволанади.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил