Mentha aquatica
| Ментҳа ақуатиcа | |
|---|---|
| |
| Илмий таснифлаш | |
| Ўсимликлар | |
| Юксак ўсимликлар | |
| Гулли ўсимликлар | |
| Икки уруғпаллалилар | |
| Астеридс | |
| Ламиалес | |
| Ялпиздошлар | |
| Ментҳа | |
М. ақуатиcа
| |
| Бинар номи | |
| Ментҳа ақуатиcа | |
| Синонимлар | |
| |
Ментҳа ақуатиcа (сув ялпизи ; син. Ментҳа ҳирсута Ҳудс) — Ламиаcеаэ ялпиздошлар оиласига мансуб кўп йиллик гулли ўсимлик. У нам жойларда ўсади. Ватани Европанинг кўп қисми, шимоли-ғарбий Африка ва жануби-ғарбий Осиё.
Тавсиф
Сув ялпизи бўйи 90 cентиметр (35 ин) гача ўсадиган илдизпояли, кўп йиллик ўт ўсимлик. Пояси тўртбурчак, яшил ёки бинафшаранг, ўзгарувчан тукли. Илдизпоялари кенг тарқалган, толали илдизларга эга. Барглари тухумсимон, тухумсимон-найзасимон, узунлиги 2 то 6 cентиметр (0.79 то 2.36 ин) ва кенглиги 1 то 4 cентиметр (0.39 то 1.57 ин), яшил (баъзан бинафша), қарама-қарши, тишли. Ялпиз гуллари майда, зич жойлашган, бинафша, қувурсимон, пушти-нилуфар рангга бўялган ва ярим шарсимон тўпгул ҳосил қилади. Гуллаш ёзнинг ўртасидан охиригача давом этади. Сув ялпизи ҳашаротларнинг кўп турлари томонидан чанглантирилади[2], лекин ер ости илдизпоялари билан ҳам тарқалиши мумкин. Ўсимликнинг барча қисмлари ялпиз ҳидига эга[3][4]. Швеция ва Финландиянинг Болтиқ денгизи яқинидаги ҳудудларидан келиб чиққан, торроқ барглари ва рангпар гуллари бўлган шохсиз, туксиз ўсимликлар Ментҳа ақуатиcа вар литоралис деб номланган[5].
Ментҳа ақуатиcа полиплоид бўлиб, 2 н = 8 х = 96 хромосомага эга[6].
Таксономия
Ментҳа ақуатиcа биринчи марта 1753-йилда Карл Линней томонидан тасвирланган[7]. Бошқа Ментҳа турларида бўлгани каби, у кейинчалик турли хил номлар остида қайта таърифланган. Планц оф тҳе Wорлд Онлине 87 та синонимларни санаб ўтди[8].
Ментҳа ақуатиcа ва Ментҳа спиcата (ялпиз) чатиштирилиб, стерил дурагай бўлган "Ментҳа × пиперита" (ялпиз), Ментҳа суавеоленс (олма ялпизи) билан чатиштирилиб Ментҳа × суавис нави олинган.
Тарқалиши ва ўсиш жойи
Сув ялпизининг ватани Европа, Шимолий Африка ва Ғарбий Осиё. Шимолий ва Жанубий Америка, Австралия ва баъзи Атлантика оролларида табиийлаштирилган[9].
Номидан кўриниб турибдики, сув ялпизи сойлар, дарёлар, ҳовузлар, сув ҳавзалари, ариқлар, каналлар, нам ўтлоқлар, ботқоқлар, тоғларнинг саёз четлари ва каналларида учрайди. Агар ўсимлик сувнинг ўзида ўсса, у сув юзасидан кўтарилади. У одатда енгил кислотали ва оҳакли (юмшоқ оҳактошларда кенг тарқалган) ёки торфли тупроқларда учрайди[3][10].
Фойдаланиш
Бу ўсимлик чой тайёрлаш учун ишлатилиши мумкин[11].Одеколон ялпизи ёки бергамот ялпизи деб номланувчи нави парфюмерияда ишлатиладиган бергамот ялпиз мойи деб ҳам аталадиган ментҳа cитрата ёғини ишлаб чиқариш учун ишлатилади[12][13].


Расмлар галереяси
-
Ментҳа ақуатиcа гули яқиндан
-
Ментҳа ақуатиcа
-
Ментҳа ақуатиcа
Манбалар
- ↑ де Белаир, Г.; Лансдоwн, Р. В. (2014). „Ментҳа ақуатиcа“. ИУCН Ред Лист оф Тҳреатенед Спеcиэс. 2014: э.Т164509А63304147. дои:10.2305/ИУCН.УК.2014-2.РЛТС.Т164509А63304147.эн. Ретриэвед 13 Новембер 2021.
- ↑ Ван Дер Коои, C. Ж.; Пен, И.; Стаал, М.; Ставенга, Д. Г.; Элзенга, Ж. Т. М. (2015). "Cомпетитион фор поллинаторс анд интра-cоммунал спеcтрал диссимиларитй оф флоwерс". Плант Биологй 18 (1): 56–62. дои:10.1111/плб.12328. ПМИД 25754608. ҳттпс://www.ресеарчгате.нет/публиcатион/273158762.
- ↑ 3,0 3,1 Бламей, М. & Грей-Wилсон, C. (1989).
- ↑ Ҳухлей, А., эд. (1992).
- ↑ „Wатер минт: Ментҳа ақуатиcа“. НатуреГате. Қаралди: 2013-йил 13-декабр.
- ↑ Туcкер, Артҳур О. „Ментҳа: Ан Овервиэw оф иц Cлассифиcатион анд Релатионшипс“, . Минт: Тҳе Генус Ментҳа Лаwренcе: . Боcа Ратон, Флорида: CРC Пресс, Тайлор анд Франcис Гроуп, 2007 — 1–39-бет. ИСБН 978-0-8493-0779-9.
- ↑ „Ментҳа ақуатиcа Л.“. Тҳе Интернатионал Плант Намес Индех. Қаралди: 2019-йил 16-июл.
- ↑ „Ментҳа ақуатиcа Л.“. Планц оф тҳе Wорлд Онлине. Роял Ботаниc Гарденс, Кеw. 2019-йил 14-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 16-июл.
- ↑ „Wатер минт: Ментҳа ақуатиcа“. НатуреГате. Қаралди: 2013-йил 13-декабр.
- ↑ C. Мичаэл Ҳоган. 2009.
- ↑ „Wатер минт: Ментҳа ақуатиcа“. НатуреГате. Қаралди: 2013-йил 13-декабр.
- ↑ Туcкер, Артҳур О. „Ментҳа: Ан Овервиэw оф иц Cлассифиcатион анд Релатионшипс“, . Минт: Тҳе Генус Ментҳа Лаwренcе: . Боcа Ратон, Флорида: CРC Пресс, Тайлор анд Франcис Гроуп, 2007 — 1–39-бет. ИСБН 978-0-8493-0779-9.
- ↑ „Бергамот минт ҳерб оил“. Тҳе Гоод Сcенц Cомпанй Информатион Сйстем. Тҳе Гоод Сcенц Cомпанй. Қаралди: 2019-йил 16-июл.
