Menua
Qiyofa
Менуа — Урарту подшоси (милоддан аввалги тахминан 810—786/781 йил), Ишпуини ўғли. М. даврида Урарту подшолигининг қўшинлари Закавказега, Диаухлар қабиласи юртига, шунингдек, Урмия кўли атрофлари ва Шимолий Месопотамияга босқинчилик юришлари уюштирганлар. М. катта бунёдкорлик ишлари олиб борган. М. ўзига янги қароргоҳ — Менуахинили шаҳрини қурдирган. Отаси ва ўзининг ҳукмронлиги даврида Тушпа шаҳри (Ван)да қурилишлар қилинган. М. машҳур Семирамида каналини қайта таъмирлаб, уни Ван шаҳрига томон оқизган. М. давридан бизгача 100 дан ортиқ Урарту миххат ёзувлари сақланган.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |