Мензула (лот. менсула — столча) — жойнинг топография плани ва харитасини график усулда олиш учун дала шароитида қўлланиладиган чизмачилик столчаси. М. тўртбурчак шаклли тахтапланшетдан, таглик ҳамда штатив (3 оёқ)дан иборат (раем). Азимут бўйича ориентирлаш учун планшетни оёқ 3 нинг вертикал ўқи атрофида 360° га буриш мумкин. Планга олиш натижасини бирданига шартли белгилар билан чизиб тасвирлаб бориш учун М. тахта планшетига сифатли чизмачилик қоғози (ватман) маҳкамланади. Унга кипрегел ёрдамида жойнинг плани чизилади. Бу пландан харита (айниқса, ҳарбий харита) тузишда ҳам фойдаланилади. М. ва кипрегел билан бажариладиган топографик съёмка мензула съёмкаси дейилади.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил