Mergel
Мергел — чўкинди тоғ жинси, оҳактош ва доломитлардан гилли жинсларга ўтишдаги оралиқ ҳолатда. Таркибида 50 дан 80% гача СаСО3 ва МгCО3, 20 дан 50% гача гилли материал бўлади. Гилли, оҳактошли, бўрсимон ва доломитли қўшимчаларига қараб кремнезёмли, глауконитли, қумли, слюдали, битуминозли, кўмирли ва ҳоказо Мергеллар фарқ қилинади. Ранги ҳар хил, кўпинча, оқиш. Табиатда кенг тарқалган, протерозойдан бошлаб барча системаларда учрайди. Карбонатли ва гилли қатламларда кўпроқбўлади. Баъзи семент турларини ишлаб чиқаришда хом ашё; қурилиш материали сифатида ҳам ишлатилади. Очиқ усулда қазиб олинади.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |