Maryland
Марйланд (талаффузи: Мериленд) — Америка Қоъшма Штатлардан бири бўлиб, АҚШнинг Ўрта-Атлантика ҳудудида жойлашган. Майдони 27,1 минг км². Ҳудудининг катталигига кўра, штат Европадаги Белгия давлатига қиёсланса бўлади. Аҳолиси 6,2 млн. киши (2020), шундан шаҳар аҳолиси 81%. Маъмурий маркази — Аннаполис шаҳри, энг йирик шаҳри ва порти — Марйланд. АҚШ иттифоқига 28-апрел 1788-йилда 7-штат боълиб кирган. АҚШ Сўровлар Бюроси 2007-йил августда тақдим этган маълумотга кўра, Марйланд ҳозир АҚШнинг энг бой штати ҳисобланади (ундан аввал Неw Жерсей штати эди). Штатдаги бир хўжаликнинг ўртача йиллик даромади 65 минг 144 АҚШ долларини ташкил қилади[1]. Чесапик қўлтиғининг ҳар икки соҳилига туташган. Шарқий қисмида соҳилбўйи пасттекислиги, марказида Пидмонт платоси (энг баланд жойи 400 м), ғарбий қисмида Аппалачи тоғлари (энг баланд жойи 1024 м) бор. Иқлими мўтадил юмшоқ, сернам иқлим. Январнинг ўртача температураси 2—3°, июлники 25— 27°. Йиллик ёғин 1000 мм. Тоғ ён бағирлари ўрмонлар билан қопланган. Хўжалигининг етакчи тармоғи — саноат. Хом ашёнинг аксари қисми четдан келтирилади. К°Ра металлургия саноати ривожланган. Машинасозлик (жумладан, кемасозлик), радиоэлектроника, авиаракета, кимё, нефтни қайта ишлаш, озиқ-овқат, тикувчилик саноати корхоналари бор. Йирик металл конструксиялар ишлаб чиқарилади. Қишлоқ хўжалиги товар маҳсулотининг ярмидан ортиғини чорвачилик беради. Қорамол, чўчқа, парранда боқилади. Штатнинг ғарбий қисмида тамаки етиштирилади. Денгиздан балиқ овланади. Марйланд орқали Атлантика океани соҳилини Вашингтон шаҳри билан богловчи муҳим йўллар ўтган[2].
| |||||
|---|---|---|---|---|---|
| Штат | |||||
| |||||
|
Штат лақаби: Эски Чегара Штати; Озод Штат | |||||
| Мамлакат | |||||
| Пойтахт | Аннаполис | ||||
| Энг йирик шаҳарлар | Балтимор Гейзерсбург Роквилл | ||||
| Майдон • Бутун |
АҚШ: 42-ўринда 32,131 км² | ||||
| Аҳоли • Бутун (2021) |
АҚШ: 19-ўринда 6,177,224 | ||||
| ЙИМ |
АҚШ: 15-ўринда $227,991 миллион | ||||
| Иттифоққа кириш • Сана |
7-бўлиб 28-апрел 1788 | ||||
| Вақт | УТC-5 (ЭСТ) | ||||
| Қисқартма | МД [24] | ||||
| Штат гули | Блаcк-эед сусан | ||||
| Штат дарахти | Wҳите оак (сеэ алсо: Wе Оак) | ||||
Географияси
Табиий географияси
Аҳоли географияси
Иқлими
Ўсимлик ва ҳайвонот дунёси
Тарихи
Демографияси
Ирқчилик
Дин
Иқтисодиёти
Транспорти
Автомобил йўллари
Ҳаво йўллари
Темир йўллари
Қонун ва ҳукумат
Сиёсат
Таълим
Бошланғич ва ўрта таълим
Олий таълим
Спорт
Манбалар
- ↑ Чристиэ, Лес. „Тҳе ричест (анд поорест) плаcес ин тҳе У.С.“. CНН Моней.cом (2007-08-31). 2013-йил 27-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2007-йил 15-октябр.
- ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
Ҳаволалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| АҚШ географиясига оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |