Меристема (юн. меристос — бўлинувчи), ҳосил қилувчи тўқима — ўсимлик тўқималаридан бири. Бўлиниш ва янги ҳужайра ҳосил қилиш хусусиятини узоқ сақчайди. М.нинг бир гуруҳ ҳужайралари — инициал ҳужайралар ривожланишнинг эмбрионал фазасидан бошқа фазага ўтмай, бўлинаверади ва ўсимликнинг ўсишини таъминлайди. Бошқа гуруҳ ҳужайралари эса аста-секин дифференсиацияланиб, турли (мас, қопловчи, ўтка-зувчи, механик тўқима ва бошқалар) доимий тўқима ҳосилаларини пайдо қилади.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил