Merkator Gerard
МЕРКАТОР (Мерcатор; Кремернинг лотинлаштирилган фамилияси) Герард (1512.5.3-1594.2.12) - фламанд ҳаритаграфи. Аниқ оптик асбоблар тайёрлаш ва ҳариталар нашр қилиш билан шуғулланган. 1552-йил Дуйсбург шаҳри (Германия)га кўчиб ўтган. Мавжуд ҳаритаграфик материалларни танқидий қараб чиқиб, М.хариталар тузишнинг янги, математик асосланган принсипларини, хусусан бир нечта ҳаритаграфик проексияларни таклиф этди; булардан энг машҳури тенг бурчакли силиндрик проексия асосида тузилган дунё харитаси (1569) (қаранг Меркатор проексиям). Бу проексия жаҳонда энг кўп тарқалган ва ўша вақтдан ҳозирги қадар бу проексияда бурчакларни аниқ тасвирловчи денгиз навигация хариталари, аэронавигация ва бошқа хариталар тузилади. М. Ер магнетизмини тадқиқ қилиб, магнит қутби координатини ҳисоблаб чиқди. Асосий илмий иши — Европа мамлакатларининг "Атлас" деб аталган ҳариталари тўплами (1595, вафотидан кейин нашр қилинган). "Атлас" сўзбошисида география предмети ва вазифалари баён қилинган.
Адабиёт
- Салишев К. А., Основи картоведения. Част историческая и картографические материали, М., 1948[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |