Merkitlar
Меркитлар, маркитлар, макритлар — Марказий Осиёда ўрта асрларда яшаган энг жанговар ва кўп сонли қабилалардан бири. ХИИ аср охири ХИИИ аср бошларида Селенга дарёсининг бўйларида меркитларнинг 3 қабилавий иттифоқи (удуит, каат ва увас) мавжуд бўлган. Удуит — меркитлар 4 уруққа бўлинган: уйкур, мудан, тудакли ва жиюн. Уларнинг хони Тўқтабеги (Тўхтабики) бўлган.
Меркитлар яқин қўшнилари — керайитлар, татарлар ва мўғуллар билан доим урушиб турган. Ҳужумларнинг бирида улар Чингизхоннинг хотини Бортени асирга олишган. Кейинчалик керайитлар хони Ванхон Тўғрил Бортени Чингизхонга қайтариб юборган. Меркитлар 1204-йилда Чингизхон томонидан бутунлай тормор этилган. Чингизхоннинг суюкли хотинларидан бири — Кулон хотун меркитлардан бўлган.
ХИИИ асрда меркитларнинг маълум қисми Мовароуннаҳрга кўчиб ўтган ва кейинчалик Амир Темур қўшинлари таркибида ҳарбий юришларда қатнашганлар. Меркитларнинг қолган қисмлари турли халқлар: мўғул, қозоқ, қирғиз, ўзбекларнинг таркибига сингиб кетишган. Меркитлар керайитлар билан аралашиб ўзбекларнинг кенагас уруғи таркибига, арғин ва баъзи туркман уруғлари билан аралашиб ўзбекларнинг лақай уруғи таркибига қўшилган. 1926-йил Туркманистоннинг Чоржўй туманида 2780 меркит қайд этилган.
Адабиётлар
- Рашид-аддин, Собрание летописей,т. 1, ч.1, М., 1952;
- Султонов Т. С, Кочевиэ племена Приараля в 15—17 вв., М., 1982;
- Татаромонголи в Азии и Европе, М., 1977.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |