Месета, Кастилия ясситоғлиги — Испания ва Португалиядаги ясситоғлик, Пиренеи ярим оролнинг катта кисмини эгаллайди. Асосан, кристалл жинслардан тузилган. Плато, унча баланд бўлмаган массив ва тоғ оралиғи ботиқларидан иборат, ғарбида тектоник ёриклар билан кучли парчаланган. Аксари қисмининг баландлиги 600–1200 м. М.нинг ўрта қисмини эгаллаган Марказий Кордилера тоғлари (энг баланд жойи 2592 м. Алмансор тоғи) ясситоғликни Эски Кастилия ва Янги Кастилия ясситоғликларига ажратиб туради. Иклими Ўрта денгиз бўйига хос, қуруқ иқлим. Асосий дарёлари Дуэро, Тахо, Гвадиана. Ўсимлик дунёси ксерофит буталар ва дашт ўсимликларидан, шим.-ғарбий қисмида сийрак кенг баргли ва игна баргли ўрмонлардан иборат. Донли экинлар экилади, боғлар ва токзорлар барпо қилинган. Яйлов чорвачилиги ривожланган. Мадрид шаҳри М.да жойлашган.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил