Messaluna

Мессалуна (италянча: меззалуна, ТИВ(итал.) : [ˌмɛддзаˈлуːна]) икки учи тутқичли бир ёки бир нечта эгик тиғлардан ясалган пичоқ[1], маҳсулотларни майдалаш пичоқни икки томонга галма-гал босиш билан амалга оширилади[2]. Одатда бу турдаги пичоқлар бир тиғли бўлади, аммо икки ва уч тиғлилари ҳам бор[3].
Номланиши
Италянча Мессалуна сўзи тиғ шаклидан келиб чиққан ҳолда „Ой ярми“ ёки „ярим ой“[4] деган маъноларни англатади. Италиядан ташқарида у асл номи билан ҳам, „майдалаш пичоғи“, „силкигич“, „кўкатлар пичоғи“, „майдалгич“, „чоппер“ деб ҳам аталади[2].
Қўлланилиши
Мессалуна одатда кўкатлар ёки саримсоқпиёзни майдалаш учун ишлатилади, лекин пишлоқ ва гўшт каби бошқа маҳсулотларни майдалаш учун ҳам ишлатилиши мумкин. Пичоқнинг жуда катта, бир тиғли турларидан пицсани кесишда фойдаланилади[4]. Италияда соффито, песто ва бошқа маҳсулотларни тайёрлашда учбу пичоқ қўлланади.
Кесиш тахтаси
Мессалуна чуқурчага эга бўлган махсус кесиш тахтаси билан бирга сотилиши мумкин[4].
-
Битта пичоқли Меззалуна мини
-
Икки пичоқли Меззалуна
-
Меззалуна учта пичоқли
-
Меззалуна бешта пичоқ билан
-
Механиклаштирилган меззалуна
Манбалар
- ↑ „Тҳе бладе боутиуэ: Меззалуна“, Тҳе Cоок'с сторе: ҳоw то буй анд усе гоурмет гадгец, Фиресиде боок. Неw Ёрк: Симон анд Счустер, 1978 — 47-бет. ИСБН 9780671245894.
- ↑ 2,0 2,1 Вероника Горохова. „Нож-меццалуна“. Вокруг Света (июнь 2011).
- ↑ Ҳессер, Аманда. ТЕСТ КИТCҲЕН; А Ҳалф Моон Тҳат Бригҳтенс Китчен Лаборс // Тҳе Неw Ёрк Тимес. — 2002. — ИССН 0362-4331.
- ↑ 4,0 4,1 4,2 „Меццалуна“, Кулинарная энциклопедия. Комсомольская правда, 2016. ИСБН 9785040537105.