М 36 тарқоқ тўдаси (шунингдек, Мессие Обекти 36 ёки НГC 1960 номи билан ҳам танилган) Аравакаш юлдуз туркумидаги тарқоқ тўдади[1].

Кашфиёт тарихи

Тўда 1654-йилгача Жованни Баттиста Годиэрна томонидан кашф этилган.

Қизиқарли хусусиятлари

М36 Ердан 4100 ёруғлик йили узоқликда жойлашган ва кўндаланг ўлчами 14 ёруғлик йилини ташкил этади. Тўдада камида 60 та юлдуз бор. У Плеядалар (М 45) га жуда ўхшайди ва агар у ҳам Ердан худди шундай масофа узоқликда бўлса, деярли бир хил катталикка эга бўлар эди.

Кузатишлар

М 36 тарқоқ тўдаси Аравакаш юлдуз туркумида жойлашган

Бу Аравакашнинг учта машҳур тарқоқ тўдаларидан биридир. Уни, бутун юлдуз туркуми сингари, куздан баҳоргача кузатиш мумкин. Дурбин ёрдамида β Савр — Χ Аравакаш чизиғининг давомида туманли доғ сифатида кўриш осон. Ўртача (100-127 мм) оптикли телескопда тўда учбурчак шаклда йиғилган иккита ўнталик ҳаворанг юлдузларга бўлинади. Жуда яқин бўлмаган (9м, 11") қўш СТФ 737 тўданинг марказида жойлашган.

Мессие каталогидаги осмон қўшнилари =

  • М 38 — (шимолий-ғарбда бир-икки даража) Аравакашнинг яна бир тўдаси;
  • М 37 — (уч даража жанубий-шарқда) Аравакашнинг учинчи ёрқин тўдаси;
  • М 45 — „Плеядалар“ (ғарбда, шунингдек, Савр юлдуз туркумида);
  • М 1 — (жанубда, Савр юлдуз туркумида) машҳур „Қисқичбақасимон“ туманлик;
  • М 35 — (жанубий-шарқда, Эгизаклар туркумида) ёрқин очиқ тўда;


"Мессие Марафон" даги кузатишлар кетма-кетлиги

… М 1 → М 38 → М 36 → М 37 → М 35 …

Манбалар

  1. ↑ Фроммерт Ҳ. Мессиэр 36

Ҳаволалар