Метаболитлар — ўсимлик ва ҳайвонларнинг ҳужайралари, тўқималари ҳамда органларидаги алмашинув жараёнида (қаранг Метаболизм) ҳосил бўладиган моддалар. Ассимиляция ва диссимиляция жараёнларида иштирок этади. Кўпинча М. қонга тушгач, функсияларнинг гуморал регулясиясида қатнашиб, биокимёвий ва физиологик жараёнларга фаол таъсир этади. [1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил