Метафаза (мета… ва юн. пҳасис — пайдо бўлиш) — соматик (тана) ҳужайраларнинг бўлиниб кўпайиш усули, митознинг иккинчи босқичи. Метафазада бўлиниш дуки тўлиқ шаклланган бўлади. Хромосомалар спираллашиб, ёруғлик микроскоп остида кўринадиган бўлиб қолади. Хромосомалар экваторда жойлашиб олиб, ўз сентромераси (бирламчи белбоғи) билан бўлиниш дукига илашган бўлади. Ситогенетик тадқиқотларда метафаза ҳолатидаги хромосомалар ўрганилади[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил