Metafosfatlar
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Метафосфатлар — метафосфат кта (НРО,) тузлари. Фосфорли ўғитлар сифатида калий ва калсий мета-фосфатни ишлатиш мумкин. Калий метафосфат (КРО3) юқори кон-сентрланган чиқиндисиз фосфоркалийли ўғит. Кимёвий тоза калий мета-фосфатда 60,1% Р2О5 ва 39,9% К2О бўлади. Ҳавонинг ўртача намлигида ўзига нам тортмайди, турганда муштланиб қолмайди. Физик хусусиятлари яхшилиги уни азотли ўғитлар билан аралаштириб ишлатишга имкон беради. Агрокимёвий синовларга қараганда калий метафосфат ҳамма тупроқларда ортофосфатларга ўхшаб таъсир қилади. Ғўза экиладиган далаларда кузги шуд-горлашда асосий ўғит сифатида қўлланади (175–200 кг/га Р2О5 ҳисобида). Калсий метафосфат Са(РО3)2 кукун ҳолдаги консентрланган ўғит, таркибида 64,6% Р2О5 24,5% СаО, 4,3% СиО2, 3,7% Р2О3 ва (Қ2% Ф бор. Ҳамма тупрокларда барча экинларга қўллаш мумкин. М.ни ишлаб чиқариш технологияси мураккаблиги туфайли қишлоқ хўжалигида ишлатиш бир қадар чекланган.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |