Metallarni ishlash
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Металларни ишлаш - металлар ва қотишмаларга иссиқлик (термик), механик, кимёвий ишлов беришда бажариладиган ишлар мажмуи. Металларни термик ишлаш — металл ва қотишмаларнинг хоссаларини (ички тузилишини) ўзгартириш учун қўлланадиган амаллар: юмшатиш, тоблаш, нормаллаш, бўшатиш, яхшилаш, чиниқтириш, кимёвийтермик ишлаш, пассивлаш. Юмшатиш — металларни маълум температурагача қиздириб, шу температурада маълум вақт тутиб тургач, аста-секин, баъзан, печ билан бирга совитиш; бунда металларнинг хоссалари ўзгаради. Натижада металларнинг бол-ғаланувчанлиги ва пластиклиги ошади, магнитланиш ва бошқа хусусиятлари яхшиланади. Тоблаш — металларни маълум температурагача қиздириб, тез совитиш; бунда металларнинг бир хил бўлмаган структура ҳолатлари мустаҳкамланади, металларнинг хусусияти турлича ўзгаради. Нормаллаш — кам (0,3% гача) ва ўртача (0,3—0,6%) углеродли пўлатни, тахминан, 800—950° гача қиздириб, ҳавода совитиш; бунда пўлат таркибидаги йирик доначалар кичраяди, пўлатнинг мустаҳкамлиги, пластиклиги ва қовушқоқлиги ошади. Яхшилаш — термик ишлашнинг бир тури; 550—650° температурада тоблаш ва бўшатишдан иборат. Динамик нагрузка остида ишлайдиган машина деталлари учун қўлланади. Чиниқтириш — металл ва қотишмаларни хона температурасида кўп вақт сақлаб (табиий чиниқтириш) ёки киздириб (сунъий чиниктириш) уларнинг структураси ва хусуси-ятларини ўзгартириш. Қаттиқлиги, мустаҳкамлиги, магнит ва бошқа хоссаларини яхшилаш. Металларни кимёвийтермик ишлаш — металларни кимёвий фаол газ, қаттиқ ёки суюқ муҳитда юқори температурада қиздириш ва шу температурада бир оз совитиш. Бунда металл буюмлар сиртқи қатламларининг кимёвий таркиби, структураси ва хусусияти ўзгаради. Бунга азотлаш, хромлаш, металлаш ва бошқалар киради.
Металларни механик ишлаш — қиринди олиш йўли билан деталларга турли шакл ва ўлчам бериш. Металл кесиш асбоблари (кескич, парма, зенкер, развёртка, фреза ва бошқалар) ва металл кесиш станоклари (токарлик станоклари, силлиқлаш станоги, рандалаш станоги ва бошқалар) да бажарилади. Металларни босим билан ишлаш — металл заготовка ва буюмларни қиринди олмай тайёрлаш. Металларнинг пластиклигидан фойдаланишга асосланган. Асосий турлари: прокатлаш — металлни айланувчи силиндр (жўва) лар орасидан ўтказиш (раем, а); чўзиш — металл заготовкани ўз ўлчамидан кичик ўлчамли тешикдан тортиб ўтказиш (раем, б); пресслаш — металлни берк силиндр тешигидан сиқиб чиқариш (раем, в); болғалаш — металларни болға ёки пресс билан кўп марта ва дамбадам уриб, зарур шакл ва ўлчамга келтириш (раем, г); лист штамплаш — лист, лента ёки полоса металлни қалинлигига унча халал етказмай деформациялаш (раем, д); бунда металл пуансон ва матрицанинг иш қисмига мос шаклни олади. Ҳажмий штамплаш — металл (заготовка) нинг барча ўлчамларини ўзгартириб деформациялаш (раем, е); бунда металл махсус асбоб (штамп) бўшлиғи шаклини олади. Эритмалар металл сиртида уни коррозиядан сақлайдиган юпқа оксид парда ҳосил қилади. Оксид парда металлни ташқи муҳит таъсиридан сакдайди, уни кўркамлаштиради. Металл ҳеч қандай модда билан реаксияга киришмайди. Темир, никел, кобалт, хром, марганец, алюминий ва бошқа металлар "пассивланади", яъни махсус моддалар — оксидловчилар (мас, хроматлар) билан ишланади.
Адабиёт
- Мирбобоев В. А., Василев Г. П., Металлар технологияси, Т., 1971; Тўрахонов А. С, Металлар технологияси, Т., 1974.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |