Металлидлар, металл бирикмалар, интерметалл бирикмалар, интерметалл фазалар, оралиқ фазалар — металларнинг бир-бири билан ҳосил қилган бирикмалари. Оралиқ металларнинг баъзи бир металлмаслар (Н, В, С, Н, Р, О ва бошқалар) билан ҳосил қилган бирикмалари ҳам М. жумласига киритилади. М. (мас, Мг2Сн, АлСб) таркибига кўра, металларнинг водородли бирикмаларига, мас, қалай (П)гидрид Ҳ2Сн ва сурма (ИИИ) - гидрид Ҳ3Сб га ўхшайди. Лекин кўпгина М.нинг таркиби одатдаги валент нисбатларга тўғри келмайдиган формулалар билан ифодаланади. М. жуда қаттиқ ва мўрт, металларнинг хоссаларига эга, жумладан, электр ўтказувчан бўлади. Металлик хоссалари, одатда, таркибида металларга бой бирикмалар — қуйи карбидлар, нитридлар, сулфидлар, оксидлар ва бошқа кучлироқ намоён бўлади. М. иссиқбардош қотишмалар, мустаҳкам конструксией материаллар, топографик кртишмалар ва бошқа тайёрлашда қўлланади.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил