Металлмаслар — металларнинг хоссаларига эга боълмаган кимёвий элементлар. Металлмаслар металлар каби ялтироқликка, чоъзилувчанликка ва яссилланувчанликка эга эмас, иссиқлик ва электр токини ёмон оътказади, аксарият ҳолларда кимёвий реаксиялар жараёнида электронларни қабул қилиб олади. Металлмасларга 22 элемент киради: бор Б, углерод C, кремний Си, азот Н, фосфор П, мишяк Ас, кислород О, олтингугурт С, селен Се, теллур Те, фтор Ф, хлор Cл, ёд И, бром Бр, астат Ат, водород Ҳ, инерт газлар — аргон Аг , гелий Не, криптон Кг , ксенон Хе, неон Не, радон Рн. Металлмаслар даврий системада элементлар гуруҳларининг ўнг томонида жойлашган. Элементларнинг металлар ва Металлмасларга бўлиниши маълум даражада шартлидир. Металлар гуруҳи билан Металлмаслар гуруҳи орасига кескин чегара қўйиб бўлмайди. Ярим металлик ва ярим металлмаслик хоссаларини намоён қиладиган элементлар (германий, қалай, қўрғошин, висмут, полоний) ҳам бор. Металлмаслар атомларининг сиртқи электрон қаватидаги электронлар сони ўша элемент жойлашган гуруҳ рақамига тенг бўлади. Металлмаслар атомлари электронларни бириктириб олишга мойил, шунинг учун уларнинг ионланиш потенсиали юқори. Металлмасдан водород, азот, кислород, фтор, хлор ва инерт газлар хона ҳароратида газ ҳолатида бўлади; бром суюқ, бор, углерод, кремний, фосфор, олтингугурт, маргимуш, селен, теллур, ёд ва ас-ма/қаттиқ моддалардир. Металлардан фарқли равишда Металлмаслар кислород билан кислотали оксидлар — кислота ангидридлари ҳосил қилади (мас, фосфат ангидрид П2О5, сулфат ангидрид СО3, перохлорат ангидрид Cл2О7 ва бошқалар) Металлмасларнинг баъзи оксидлари (масалан; CО, НО, Н2О ва ҳоказо) бетараф оксидлар дейилади. Металлмасларнинг кислород билан бирикишида оксидланиш даражаси қанча юқори бўлса, ҳосил бўлган оксиднинг кислоталиги ҳам шунча юқори, шунга кўра, унга тўғри келадиган кислота ҳам кучли бўлади (мас, Ҳ2СО3 га қараганда Ҳ2СО4, ҲНО2 га қараганда ҲН03 кучли). Металлмаслар водород билан учувчан бирикмалар ҳосил қилади. Кўпчилик Металлмаслар водородли бирикмаларнинг сувдаги эритмаси кислоталардир. Инерт газлардан бошқа Металлмаслар юқори электр манфийликка эга. Металлмасларнинг халқ хўжалигида аҳамияти катта (Металлмаслар ҳақида тўлиқ маълумот олиш учун уларга тегишли ҳар бир элемент тўғрисидаги мақолаларга қ.)[1]

Манбалар

  1. ↑ Файл:Натионал Энcйcлопедиа оф Узбекистан лого.пнг „Металлмаслар“, Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (М-ҳарфи). Тошкент: „Ўзбекистон миллий энсиклопедияси“ Давлат илмий нашриёти, 2000–2006-йиллар.