Metamorfoz
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. (2025-02) |
Метаморфоз (юнонча: метаморпҳосис — ўзгариб қолиш) — ҳайвонларда М., яъни метаболия — организм тузилишининг тубдан ўзгариши. М. туфайли личинка вояга етган организмга айланади. М. кўпчилик умуртқасизлар, айрим умуртқалилар — миногалар, айрим балиқлар (икки хил нафас олувчилар), сувда ва қуруқликда яшовчилар учун хос. М., одатда, онтогенезда ҳайвон яшаш тарзининг кескин ўзгариши, масалан, сувда ҳаёт кечиришдан қуруқликка чиқиш, тупроқда яширин яшашдан очиқ ҳавода яшашга, сувда эркин яшашдан ўтроқ яшашга ўтиши билан боғлиқ. М- билан ривожланадиган ҳайвонлар ҳаёт сиклида вояга етган организмдан кескин фарқ қиладиган битта ёки ундан кўпроқ личинкалик даври (қаранг Личинка) бўлади. Ҳайвон организми М.нинг турли даврларида ҳар хил функсияни бажаради. М. турнинг сақланиб қолиши ва ривожланишида муҳим аҳамиятга эга. Тубан умуртқасизлар (ғовактанлилар, бўшлиқичлилар)нинг киприкли эркин сузиб юрадиган личинкалари (паренхимула, амфибла-стула, планула) турнинг кенг тарқалишига ёрдам беради. Бундай М., кўпинча, авлод алмашинуви (жинссиз ва жинсий купайишнинг галланиши) билан яна ҳам мураккаблашади. Авлод алмашинмайдиган М.да тухумдан чиққан личинка турнинг тарқалишига ёрдам беради (мас, киприкли чувалчангларнинг трохофораси, моллюскаларнинг велигер, қисқичбақасимонларнинг на-уплеус ва зоеа ли.чинкаси). Некротик М.да (немертиналарда) личинка ичида янги личинка ривожланади; эски личинка танасининг кўп қисми емирилиб кетади. Кўпоёқлилар ва мўйловсиз ҳашаротлар учун хос бўлган анамор-фозда, асосан, тана бўғимлари сони ортиб боради. Қаноциз ҳашаротлар ва бир қанча кўпоёқлилар ривожланишида сезиларли ўзгаришлар содир бўлмайди (протометаморфоз).
Ҳашаротларда М. чала ва тўлиқ ўзгариш орқали боради. Чала узгариш орқали ривожланиш, яъни гемиметаболия орқали ривожланадиган ҳашаротларда тухумдан чиққан личинка ва вояга етган ҳайвоннинг яшаш тарзи ва тузилиши ухшаш бўлиб, узгариш фақат бошланғич қанотларнинг аста-секин усиб боришидан иборат (кунликлар, ниначилар, сувараклар, чигирткалар, тенг қанотлилар, ярим қаттиқ қанотлилар, бешиктерватарлар, битлар). Тўлиқ узгариш, яъни голомета-болия орқали ривожланишда тухумдан тузилиши ва ҳаёт кечириши билан вояга етган ҳашаротдан кескин фарқ қиладиган чувалчангсимон личинка чиқади (қаттиқ қанотлилар, тангача қанотлилар, парда қанотлилар, икки қанотлилар, бургалар, термитлар, тўрқанотлилар). Чувалчангсимон личинка озиқланиш, вояга етган ҳашарот эса тарқалиш ва кўпайиш функсиясини бажаради. Личинка ғумбакка айланади. Ғумбакдан вояга етган ҳашарот чиқади (қаранг Ғумбак). Умуртқали ҳайвонлардан миногалар ва сувда ҳамда қуруқлиқда яшовчиларда М. кескин намоён бўлади. Миногалар личинкаси сув тубидаги лойда яшайди. Вояга етган минога балиқлар терисида паразитлик қилади. Сувда ва қурукликда яшовчиларда тухумдан итбалиқ деб аталадиган личинка чиқади. М. жараёнида итбалиқнинг личинкалик органлари аста-секин йўқолиб, вояга етган ҳайвонга айланади. М. ички секреция безлари ишлаб чиқарадиган гормонлар орқали бошқарилади.
Ўсимликларда — бажарадиган функсияси ёки шарт-шароитнинг алмашинуви билан боғлиқ ҳолда ўсимлик асосий органлари кўринишининг ўзгариши; М. онтогенезпя вужудга келиб, эволюсия жараёнида мустаҳкамланади. Ноқулай яшаш муҳити, сув танқислиги сабабли барг ва новда М.га учрайди. Мас, кактусда барглар сертикан новдага айланиб, сув буғлатиш юзаси камайган; фотосинтез жараёни учун зарур сув захираси этли пояда сақгсанади. Баъзи ўсимликлар (дўлана, гледичия)да барглар тиканга, ёруғлик кам тушадиган сернам жойларда ўсадиган ўсимликлар (лиана, ток) новдаси илашиб ўсишига ёрдамлашувчи гажакка, ҳашаротхўр ўсимликлар барги ўзига хос қопқонга айланган ва қ.к. Кўп йиллик ўт ўсимликларда ер ости новдаси за-хира озиқ моддалари тўпланиши сабабли, кўриниши ўзгарган, яъни метамор-фозлашган (мас, картошка туганаги, пиёзбоши ва бошқалар).
Гулли ўсимликлар гули ҳам метаморфозлашган новдадан иборат. Косачабарг, тожбарг, чангчи ва уруғчи барглар баргдан, гулўрни эса поддан ҳосил бўлган.
Сайфулло Тўйчиев[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |