Metanefridiylar
Метанефридийлар (юн. Мета -оралиқ, кейин, орқали ва нефридий) — умуртқасиз ҳайвонлар, асосан, ҳалқали чувалчангларнинг метамер жойлашган жуфт айириш органи (қаранг Метамерия). Эктодермадан ёки мезодермал нефробластлардан ривожланади. М. найсимон органлар бўлиб, воронкага ўхшаб кенгайган киприкли қисми (не-фростом) иккиламчи тана бўшлиғи (селом)га, кейинги ингичкалашган қисми тананинг навбатдаги бўғимига ўтиб, тери сиртига очилади. Нефридий найи узун ва илмоққа ўхшаш буралган бўлиши мумкин. Нефростом орқали М. найига селом суюкушги, яъни бирламчи сийдик ўтади. Бу су-юклик киприклар ҳаракати туфайли М. найига ҳайдалади. Реабсорбсия туфайли бирламчи сийдикдан органик моддалар ва тузлар қонга қайта сўрилади ва ҳақиқий сийдик ҳосил бўлади. Денгизларда ҳаёт кечирадиган стеногалин (шўрланиш нисбатан доимий бўлган) ҳайвонларда М. найчалари нисбатан қисқарган бўлади (яна қ. Протонефридийлар.).[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |