Метеор астрономия - астроно миянинг бир бўлими; метеоритларнинг физик ва кимёвий хоссаларини, Ерга тушишидаги шароитларини ва Ер атмосферасидаги ҳаракатини ўрганади. Метеор астрономиянинг асосий вазифаси: метеоритларнинг пайдо бўлиши, шунингдек, сайёралар системаси вужудга келишини ва ривожланишида метеорит ролини аниқлаш. Метеор астрономия 18-асрда вужудга келган. Метеор астрономиянинг метеоритларни ўрганишга қаратилган оптик кузатиш, радиолокация ва бошқа усуллари мавжуд бўлиб, бунда Ернинт сунъий йўлдошлари ва космик зондлардаги асбоблардан фойдаланилади. Метеор жисмларни Ер атмосфераси билан тўқнашиш жараёнини текшириш йўли билан метеор модда ҳаракатини ўрганади.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил