Kontent qismiga oʻtish
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦

Metilprednizolon

ZiyoSfera, erkin ensiklopediya
Метилпреднизолон
Систематик (ИУПАC) номи
(1С,2Р,8С,10С,11С,14Р,15С,17С)-14,17-диҳйдрохй-14-(2-ҳйдрохяcетйл)-2,8,15-триметҳйлтетраcйcло[8.7.0.02,7.011,15]ҳептадеcа-3,6-диэн-5-оне
Идентификаторлар
CАС рақами 83-43-2
АТК коди [[АТC_коди_Д07АC14, Д10АА02, Ҳ02АБ04, Д07CА02, С01CА08, Ҳ02БХ01|Д07АC14, Д10АА02, Ҳ02АБ04, Д07CА02, С01CА08, Ҳ02БХ01]]
ПубЧем 6741
ДругБанк ДБ00959
Кимёвий маълумот
Формуласи C22Ҳ30О5 
Мол. массаси 374.477 г·мол−1
СМИЛЕС излаш: эМолеcулес, ПубЧем
Синонимлари Медрол, Депо-Медрол, Солу-Медрол
Фармакокинетик маълумот
Биофойдалилик ?
Оқсил боғ 78 %
Метаболизм Биринчи навбатда жигар, буйрак, тўқималар
Яр. парч. даври 1.8 — 2.6
Экскреция Пешоб орқали
Терапевтик тавсиялар
Ҳомиладорлик кат.

А; C

Қонуний статуси
Қабул қилиш Перорал

Метилпреднизолон - синтетик глюкокортикоид, биринчи навбатда унинг яллиғланишга қарши ва иммуносупрессив таъсири учун буюрилади.[1][2][3] Сурункали касалликлар учун паст дозаларда, оғир ҳолатларда эса юқори дозаларда бир вақтда қўлланади. Метилпреднизолон ва унинг ҳосилалари оғиз орқали ёки парентерал (вена орқали) тарзда қўлланиши мумкин..[4]

Фармакологик хусусиятлари

Фармакодинамикаси

Метилпреднизолоннинг самараси бошқа глюкокортикоидлар каби ситоплазмадаги стероид рецепторлар билан ўзаро таъсир орқали амалга ошади. Стероидрецептор комплекси ҳужайра ядросига етказилади, ДНК билан бирикади ва кўпчилик оқсиллар учун генларнинг транскрипсиясини ўзгартиради. Глюкокортикоидлар бўғимларнинг деструксиясини (ревматоид артритда) чақирувчи турли ферментлар, кўпчилик оқсиллар, шунингдек иммун ва яллиғланиш реаксияларида муҳим рол ўйнайдиган ситокинларнинг синтезини сусайтиради. Глюкокортикоидларни нейроэндокрин ўзаро таъсирини асосий оқсили — липокортиннинг синтезини индуция қилади, бу яллиғланиш ва иммун жавоб реаксиясини камайишига олиб келади.

Глюкокортикоидлар, шу жумладан метилпреднизолон аксарият иссиқлик, механик, кимёвий, инфексион ва иммунологик агентларга нисбатан тўқималарда жавоб реаксиясини бостиради ёки тўсқинлик қилади. Шундай қилиб, глюкокортикоидлар касалликнинг сабабига таъсир қилмай, унинг намоён бўлишини камайтириб, симптоматик таъсир кўрсатади. Метилпреднизолоннинг яллиғланишга қарши самараси гидрокортизоннинг самарадорлигидан камида 5 марта ортиқ.

Метилпреднизолоннинг эндокрин самараларига АКТГ секрециясини сусайиши, эндоген кортизол ишлаб чиқарилишини ингибиция қилиниши киради, узоқ муддат қўлланганида буйрак усти безларининг пўстлоқ қисмини қисман атрофиясини чақиради. Метилпреднизолоннинг 40 мг бир марталик дозаси тахминан 36 соат давомида кортикотропин секрециясини ингибиция қилади. Калсий, Д витаминини метаболизмига, углеводлар, оқсиллар ва липидлар алмашинувига таъсир қилади, шунинг учун бу препаратлар узоқ муддат қўлланганида қонда глюкозанинг миқдорини ошиши, суяк тўқимаси зичлигини камайиши, мушаклар атрофияси ва дислипидемия кўринишлари кузатилиши мумкин. Глюкокортикоидлар шунингдек қон босимини ошишига ва ҳулқ-атвор ва кайфиятни ўзгаришига олиб келади. Метилпреднизолон минералокортикоид фаолликка деярли эга эмас.

Фармакокинетикаси

Перорал қабул қилинган метилпреднизолоннинг биокираолишлиги одатда 80 % кўпроқни ташкил этади, бироқ юқори дозаларда буюрилганида пастроқ бўлиши мумкин.

Метилпреднизолон перорал қабул қилинганида қон зардобидаги чўққи консентрацияси 1-2 соатдан кейин кузатилади. Метилпреднизолон 77 % га плазма протеинлари билан боғланади, транскортин билан боғланиши аҳамияциз даражада. Тақсимланиш ҳажми — 1-1,5 л/кг. Метилпреднизолон нофаол метаболит ҳосил бўлгунгача метаболизмга учрайди. Умумий клиренси минутига 6,5 мл/кг ни ташкил этади. Яллиғланишга қарши самарасининг давомийлиги — 18-36 соат. Препаратнинг тахминан 5 % организмдан сийдик билан чиқарилади. Метилпреднизолон йўлдош орқали ўтади ва кўкрак сути билан чиқарилади. Метилпреднизолон диализда чиқарилади.[5]

Метилпреднизолон (Медрол), метилпреднизолон асетат (Депо-Медрол) ва метилпреднизолон сüксинат (Солу-Медрол).


Табиий ва синтетик глюкокортикоидларнинг хусусиятлари. 1Гидрокортизонга нисбатан
Синтетик глюкокортикоидлар Эквивалент доза (мг) Яллиғланишга қарши фаолият11 Минералокортикоид фаоллиги1 Биологик ярим умри (соат) Манбалар
Қисқа ва ўрта таъсирли глюкокортикоидлар
Гидрокортизон 20 1 1 8-12 [1][5]
Кортизол 25 0.8 0.8 8-12 [1][5]
Преднизол 5 4 0.3 12-36 [1][5]
Преднизолон 5 4 — 5 0.3 12-36 [1][5]
Метилпреднизолон 4 5 0.25-0.5 12-36 [1][5]
Мепреднизон 4 5 0 [1]
Ўрта таъсирли глюкокортикоидлар
Триамсинолон 4 5 0 12-36 [1][5]
Параметазон 2 10 0 Н/А [1][5]
Флупреднизолон 1.5 15 0 [1]
Узоқ муддатли глюкокортикоидлар
Бетаметазон 0.6 25-40 0 36-72 [1][5][6]
Дексаметазон 0.75 30 0 36-72 [1][5]
Минералокортикоидлар
Флудрокортизон 2 10 250 18-36 [1][5]
Дезоксикортикостерон асетат 0 20

Қўлланилиши

Эндокрин касалликлари.

Буйрак усти безларининг бирламчи ва иккиламчи етишмовчилиги (бунда биринчи қатор препаратлари бўлиб гидрокортизон ёки кортизон ҳисобланади, зарурати бўлганида синтетик аналоглари минералокортикоидлар билан бирга қўлланиши мумкин; минералокортикоидлар билан бир вақтда қўллаш айниқса болаларда муҳим).

Эндокрин бўлмаган касалликлар.

Ревматик касалликлар.

Қуйидаги ҳолатларда қисқа вақт қўллаш учун қўшимча даволаш сифатида (беморни ўткир ҳолатдан чиқариш ёки жараённи зўрайишида):

  • Псориатик артрит;
  • ревматоид артрит, шу жумладан ювенил ревматоид артрит (айрим ҳолларда паст дозаларда самарани бир маромда ушлаб турувчи даволаш талаб этилиши мумкин);
  • анкилозланувчи спондилит;
  • ўткир ва нимўткир бурсит;
  • ўткир носпецифик тендосиновит;
  • ўткир подагрик артрит;
  • посттравматик остеоартроз;
  • остеоартроздаги синовит;
  • эпикондилит.

Коллагенозлар.

Қуйидаги касалликларда зўрайиш даврида ёки айрим ҳолларда самарани бир маромда сақлаб турувчи даволаш сифатида:

  • тизимли қизил югурик;
  • тизимли дерматомиозит (полимиозит);
  • ўткир ревмокардит;
  • йирик хужайрали артериитдаги ревматик полимиалгия.

Тери касалликлари.

  • пўрсилдоқ;
  • буллёз герпессимон дерматит;
  • оғир даражадаги кўп шаклли эритема (Стивенс-Джонсон синдроми);
  • эксфолиатив дерматит;
  • замбуруғсимон микоз;
  • оғир даражадаги псориаз;
  • оғир даражадаги себореяли дерматит.

Аллергик ҳолатлар.

Стандарт даволаш самарасиз бўлган ҳолатларда қуйидаги оғир даражадаги ва аллергик ҳолатларни даволаш учун:

  • мавсумий ёки йил бўйи аллергик ринит;
  • зардоб касаллиги;
  • бронхиал астма;
  • медикаментоз аллергия;
  • контакт дерматит;
  • атопик дерматит.

Кўз касалликлари.

Қуйидагилар каби кўзларни оғир даражадаги ўткир ва сурункали аллергик ва яллиғланиш жараёнлари:

  • мугуз парданинг қирғоғининг аллергик яралари;
  • Ҳерпес зостер чақирган кўзларни шикастланиши;
  • кўзларнинг олд сегментини яллиғланиши;
  • диффуз орқа увеит ва хориоидит;
  • симпатик офталмия;
  • аллергик конъюнктивит;
  • кератит;
  • хориоретинит;
  • кўрув нерви неврити;
  • ирит ва иридоциклит.

Нафас аъзолари касалликлари.

  • Симптоматик саркоидоз;
  • бошқа усуллар билан даволаб бўлмайдиган Леффлер синдроми;
  • бериллиоз;
  • фулминант ёки диссеминацияланган ўпка туберкулёзи (тегишли туберкулёзга қарши химиотерапия билан бирга қўлланади);
  • аспирацион пневмонит.

Гематологик касалликлар.

  • Катталарда идиопатик тромбоцитопеник пурпура;
  • катталарда иккиламчи тромбоцитопения;
  • орттирилган (аутоиммун) гемолитик анемия;
  • эритробластопения (эритроцитар анемия);
  • туғма (эритроид) гипопластик анемия.

Онкологик касалликлар.

Қуйидаги касалликларда паллиатив даволаш сифатида:



Манбалар

  1. ↑ 1,00 1,01 1,02 1,03 1,04 1,05 1,06 1,07 1,08 1,09 1,10 1,11 1,12 Басиc & cлиниcал пҳармаcологй, 12тҳ, Неw Ёрк: МcГраw-Ҳилл Медиcал, 2012. ИСБН 978-0-07-176401-8. ОCЛC 761378641. 
  2. ↑ Тиммерманс С, Соуффриау Ж, Либерт C (2019). „А Генерал Интродуcтион то Глуcоcортиcоид Биологй“. Фронтиэрс ин Иммунологй (Энглиш). 10-жилд. 1545-бет. дои:10.3389/фимму.2019.01545. ПМC 6621919. ПМИД 31333672.{{cите магазине}}: CС1 маинт: унреcогнизед лангуаге ()
  3. ↑ Хавиэр АМ, Анунcиато АК, Росенстоcк ТР, Глезер И (2016). „Гене Эхпрессион Cонтрол бй Глуcоcортиcоид Реcепторс дуринг Иннате Иммуне Респонсес“. Фронтиэрс ин Эндоcринологй (Энглиш). 7-жилд. 31-бет. дои:10.3389/фендо.2016.00031. ПМC 4835445. ПМИД 27148162.{{cите магазине}}: CС1 маинт: унреcогнизед лангуаге ()
  4. ↑ „Метҳйлпреднисолоне“, СтатПеарлс. СтатПеарлс Публишинг, 2020. Қаралди: 10-ноябр 2020-йил. 
  5. ↑ 5,00 5,01 5,02 5,03 5,04 5,05 5,06 5,07 5,08 5,09 5,10 Параглиола РМ, Папи Г, Понтеcорви А, Cорселло СМ (Оcтобер 2017). „Треатмент wитҳ Сйнтҳетиc Глуcоcортиcоидс анд тҳе Ҳйпотҳаламус-Питуитарй-Адренал Ахис“. Интернатионал Жоурнал оф Молеcулар Сcиэнcес. 18-жилд, № 10. 2201-бет. дои:10.3390/ижмс18102201. ПМC 5666882. ПМИД 29053578.
  6. ↑ Фиэтта П, Фиэтта П, Делсанте Г (Оcтобер 2009). „Cентрал нервоус сйстем эффеcц оф натурал анд сйнтҳетиc глуcоcортиcоидс“. Псйчиатрй анд Cлиниcал Неуросcиэнcес. 63-жилд, № 5. 613–22-бет. дои:10.1111/ж.1440-1819.2009.02005.х. ПМИД 19788629. С2CИД 28778979.

Яна қаранг

  1. ҳттпс://эн.wикипедиа.орг/wики/Метҳйлпреднисолоне
  2. ҳттпс://www.другс.cом/монограпҳ/метҳйлпреднисолоне.ҳтмл