Методистлар – Англияда ХВИИИ асрда пайдо бўлиб, англикан черковининг йўналишларидан бири ҳисобланади. Унинг тарафдорлари христиан ахлоқи меъёрларига методик равишда риоя қилишни талаб қилганларидан номланиши келиб чиқади. Таълимотининг асослари англиканлар таълимотига яқин туради. Англиядан ташқари бу йўналиш АҚСҲ, Канада, Австралия, Жанубий Корея ва бошқа мамлакатларда тарқалган. Методизм тарафдорлари 31 млн. кишини ташкил қилади. У.Буц асос солган "Халоскорлар Армияси" методизмга яқин туради. Унинг таълимоти методистларникидан фарқ қилмайди. „Халоскорлар Армияси“ ҳарбий ташкилот сингари ташкил этилган. Бу ташкилот аъзолари кўча-кўйларда ваъзхонлик қилиш билан машҳурлар[1].Бу даврда дунёнинг 48 та давлатида пайдо бўлди.

Манбалар

  1. ↑ Нажмиддинов, Каримов, Турдиева 2017, с. 292.

Адабиётлар

  • Нажмиддинов Ж., Каримов Ж., Турдиева Д.. Диншунослик. Қомусий луғат. Имом Бухорий халқаро маркази нашриёти, 2017 — 480-бет. ИСБН 978-9943-5105-3-1.