Metonimiya
Метонимия – икки тушунча ўртасидаги яқинликка асосланган ўхшашсиз кўчим. Метонимияда бирор нарса ёки воқеа-ҳодисанинг номи бошқасига кўчирилади, бироқ бу номлаш нарсалар ўртасидаги ўхшашликка эмас, балки улар ўртасидаги яқинликка, алоқадорликка асосланади.
Масалан: Бармоғимни кесиб олдим
Турлари
Бу кўчим бир қанча кўринишларга эга:
1. Киши ёки нарсага хос хусусият ўша киши ёки нарсанинг номига ўтказилади:
Аҳён-аҳён газетларда кўринасан,
Ўқигунча ёпишаман жуда жазман.
(Ғафур Ғулом)
2. Муаллифнинг номи унинг асари ўрнида қўлланади:
Фузулийни олдим қўлимга,
Мажнун бўлиб йиғлаб қичқирди…
(Ҳамид Олимжон)
3. Бирор нарсанинг ҳаракати ёки унинг натижаси шу ҳаракатни бажарувчи қуролнинг номига кўчирилади: Унинг пероси қасос ўти билан ёнади.
4. Бирор нарсани у ясалган материал билан алмаштириб аталади:
Пўлат қуш ҳам қоматин ростлаб,
Булутларни этар тумтарақ.
(Ҳамид Олимжон)
5. Маълум жойдаги кишилар маъноси шу жойга кўчирилади: Мажлисга бутун қишлоқ келди. (Абдулла Қаҳҳор)