Метро АГ — компаниялари гуруҳи бўлиб, савдо тармоқларини бошқарувчи катталиги бôйича Эвропада учинчи ва дунёдаги тўртинчи ҳисобланади.

МЕТРО АГ

компания логотипи
Тури Аксиядорлик жамияти, (Актиэнгеселлсчафт, АГ)
Тармоғи Андоза:ИСИC
Биржа листинги ФWБ: Б4Б
Қачон асос солинган
Жойлашуви Дюселдорф, Olmoniya bayrogʻi Германия
Асосчи(лари) Отто Байсхайм
Раис/Чаирман Штеффен Гройбел
Молиявий директор/CФО Кристиан Баер
Ижрочи дирдктор/CОО Рафаэл Гассет
Маҳсулот(лар)и Озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат
Айланма даромади Decrease€25.632 млрд.;(2019/20)[1]
Операцион фойдаси Decrease€257 млн.(2019/20)[1]
Ишчилар сони 97 639 (2019/20)
Вебсайти ҳттпс://www.метроаг.де/эн/
Тил(лар)и олмонча:


Метро Cаш & Cаррй Германияда 1964-йилда профессор Отто Бейсхайм томонидан асос солинган (Отто Бейсхайм, 2013-йил феврал ойида вафот этган[2]). 1967-йилда Отто Бейсхайм, Шмидт-Рутҳенбек оиласи ва Франз Ҳаниэл &амп; Cиэ тенг улушли ҳамкорликни туздилар. Тармоқ асосчиси Отто Бейсхайм Иккинчи Жаҳон уруши даврида СС қўшинларининг элита бўлинмасида — „Леибстандарте СС Адолф Гитлер“ 1-танк дивизиясида хизмат қилган[3][4]. Бутун умри давомида Бейсхайм бирорта ҳам интервю бермаган[4] .

Метро логотипи (2010-йилдан 2016-йилгача)
Метро Cаш анд Cаррй логотипи

1968-йилда Cаш анд Cаррй тушунчаси (инглизча: Cаш & Cаррй) Ғарбий Германиядан ташқарига тарқалди. Ҳамкорлар Дутч Стеэнколен Ҳенделсверенигинг НВ (СҲВ) билан Макро Зелфбедиэнигсгроотҳандел CВ ни тузиш бўйича келишиб олишга муваффақ бўлишди.

Кейинчалик Метро Cаш & Cаррй ва Макро нафақат Германия бозорида, балки Нидерландияда, кейин эса бутун дунёда фаол ривожлана бошлади.

Бошқарув компанияси 1996-йилда Метро Cаш & Cаррй, Кауфҳоф Ҳолдинг АГ ва Аско Деуцче Кауфҳаус АГ компанияларининг бирлашиши натижасида ташкил этилган.

Эгалари ва раҳбарият

Метро гуруҳининг асосий эгалари немис тадбиркорлари оиласи Ҳаниэл (овоз берувчи акцияларнинг30,01 %), Шмидт-Рутенбек (овоз берувчи акцияларнинг 15,77 %) ва Бейсхайм (овоз берувчи акцияларнинг 9,10 %) оилалари бўлиб, қолган акциялари Лондон ва Ню-Ёрк фонд биржаларида эркин муомулада бõлади[5]. Компания Раиси (Чаирман) сифатида Штеффен Гройбел, молиявий директор (CФО) Кристиан Баер ҳамда молиявий директор(CФО) Рафаэл Гассетлар раҳбариятнинг асосий қисмини ташкил қилади.

Савдо тармоқлари

Дунёдаги Метро Гроуп
  • Кичик улгуржи савдо — МЕТРО Cаш & Cаррй (Wайбаcк Мачине сайтида 2021-11-09 санасида архивланган)
  • Гипермаркетлар — Реал (Шарқий Эвропадаги Ашан савдо тармоғига сотилган)
  • Электроника ва технология — МедиаМаркт, Сатурн
  • Универмаглар — Галериа Кауфҳоф
  • Минимаркет форматидаги чакана савдо — Ловия (Россия ва МДҲ)

Фаолият

Метро АГнинг Дюселдорф шаҳридаги бош оффиси

Метро Гроуп дунёнинг 31 мамлакатида 2200 та савдо марказлари мавжуд: Австрия, Белгия, Болгария, Ветнам, Венгрия, Германия, Греция, Дания, Испания, Ҳиндистон, Италия, Қозоғистон, Хитой, Молдова, Люксембург, Нидерландия, Покистон, Полша., Португалия, Руминия, Россия, Сербия, Словакия, Туркия, Украина, Франсия, Хорватия, Чехия, Швейсария, Швеция, Япония.

Метро гуруҳида жами 255 000 дан ортиқ киши ишлайди. Компаниянинг 2013/14-йиллардаги даромади 63,035 миллиард еврони ташкил қилган.

Холдинг таркибига кирувчи Метро Cаш & Cаррй чакана савдо тармоғи 25 мамлакатда 750 дан ортиқ савдо марказларига эга. Метро Cаш & Cаррй компаниясининг 2013/14 молиявий-йилдаги айланмаси 30,513 миллиард еврони ташкил этди, умумий ходимлар сони эса 117 000 кишини ташкил қилади.

2019/2020 ЛФЛ сотуви −3,9 % га камайди, бу эса МЕТРО-ни прогноз диапазонининг юқори чегарасига (-3,5 % дан −5 % гача) мос равишда тузатилган мақсадига эришди. Хисобот савдо ҳажми −5,4 %га камайиб, 25,6 миллиард еврони ташкил қилди. 2019-2020-йилларда мувофиқлаштирилган ЭБИТДА жами 1,158 млрд. еврога етди (2018-2019 — 1,392 млрд. эвро).

МЕТРО Россия

Санкт-Петербургдаги МЕТРО Cаш & Cаррй дўкони (Коменданцкий проспект метро бекати яқинида)

Россияда Метро Cаш & Cаррй лойиҳасини ривожлантириш расман 2000-йил 1 ноябрда Москвада бошланган. Ҳар бир дўконда 400 нафаргача ишчи ишлайди, компаниянинг марказий офисида 2 мингга яқин ходим ишлайди. 20 минг номдаги озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат маҳсулотлари ассортиментини шакллантиришда 4500 га яқин етказиб берувчи ва ишлаб чиқарувчилар иштирок этмоқда. Битта дўконнинг савдо майдони 10 000 м²га этади. Бундан ташқари, Россияда 63 та МедиаМаркт дўкони фаолият юритган.

Давлат Очилган-йили Савдо
марказлари сони
Olmoniya bayrogʻi Германия 1964 107
Fransiya bayrogʻi Франсия 1971 98
Xitoy bayrogʻi Хитой 1996 94
Rossiya bayrogʻi Россия 2001 93
Italiya bayrogʻi Италия 1972 49
Ispaniya bayrogʻi Испания * 1972 37
Turkiya bayrogʻi Туркия 1990 33
Ukraina bayrogʻi Украина 2003 31
Ruminiya bayrogʻi Руминия 1996 30
Polsha bayrogʻi Полша* 1994 29
Hindiston bayrogʻi Ҳиндистон 2003 30
Niderlandlar bayrogʻi Нидерландия* 1968 17
Belgiya bayrogʻi Белгия* 1970 17
Chexiya bayrogʻi Чехия * 1997 13
Vengriya bayrogʻi Венгрия 1994 13
Avstraliya bayrogʻi Австралия 1971 12
Bolgariya bayrogʻi Болгария 1999 11
Portugaliya bayrogʻi Португалия * 1990 10
Yaponiya bayrogʻi Япония 2002 10
Serbiya bayrogʻi Сербия 2005 9
Xorvatiya bayrogʻi Хорватия 2001 9
Pokiston bayrogʻi Покистон 2007 9
Qozogʻiston bayrogʻi Қозоғистон 2009 6
Salvador bayrogʻi Эл Салвадор 2000 6
Moldova bayrogʻi Молдова 2004 3

МЕТРО Украина

2003-йилда компания Украина бозорига кирди. Ўша вақтдан 2015-йилгача Украина тармоғини ривожлантиришга 550 млн. евродан ортиқ маблағ сарфланди[6], 7000 иш ўрни яратилди.

2014-йилда Донецк аэропорти яқинида жойлашган гипермаркет ўзини ўзи эълон қилган Донецк Халқ Республикаси (ДХР) тарафдорлари томонидан талончилар томонидан талон-торож қилинди[7] .

2017-йил октябр ҳолатига кўра, бу ерда 26 та савдо марказлари фаолият кўрсатмоқда[8] .

МЕТРО Қозоғистон

2009-йил 27-октябрда Метро Cаш & Cаррй Остонада ўз ишини бошлади. Дўконда тахминан 170 киши ишлайди. Дўконда 11 мингта озиқ-овқат ва 7 мингта ноозиқ-овқат маҳсулотлари тақдим этилган. Савдо марказининг савдо майдони 6 880 м².

2010-йил 30-сентябрда Олма-Отада тармоқнинг биринчи дўкони очилди. Компания лойиҳага қарийб 3 млрд. тенге сармоя киритганини эълон қилди ва дўконнинг режалаштирилган савдо майдони 6,8 минг квадрат метрни ташкил қилади. 2010-йилда Олмаотада иккинчи савдо маркази очилди. Ўша-йили Қарағанда ва Чимкент шаҳарларида метро марказлари очилди. 2015-йил январ ҳолатига кўра Қозоғистоннинг 7 шаҳрида 8 та савдо марказлари мавжуд:

Тараз[10] ва Семей[11] шаҳарларида Метро марказларининг қурилиши ва очилиши ҳақида ҳам маълумот берилди. Бугунги кунга қадар компаниянинг Қозоғистонга жами сармояси қарийб 170 млн. еврони ташкил этади, 1000 дан ортиқ доимий иш ўринлари ташккл қилинди.

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 1,2 „Метро АГ Аннуал Репорт 2019/20“. Қаралди: 22-январ 2021-йил.
  2. ↑ „Основатель сети Метро и один из самых богатых людей Европы скончался в возрасте 89 лет“. // газета.ру. 2015-йил 21-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 18-феврал.
  3. ↑ „Коричневый гламур Метро Cаш & Cаррй“. // правда.ру. 2011-йил 19-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2011-йил 11-май.
  4. ↑ 4,0 4,1 „Тихие миллиардеры из Германии“. // часкор.ру. 2012-йил 1-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2011-йил 11-май. (WебCите сайтида 2012-06-01 санасида архивланган)
  5. ↑ „Шареҳолдер струcтуре (Аннуал репорт 2013/14)“. 2015-йил 23-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 22-январ. (Wайбаcк Мачине сайтида 2015-01-23 санасида архивланган)
  6. ↑ „„МЕТРО Кеш энд Керри Украина“ поддерживаэт модернизацию страни“. 2015-йил 3-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 9-ноябр.
  7. ↑ „Потери товара в ТЦ Метро в Донецке оцениваются в ЭУР1 млн, еще больший ущерб может принести повреждение инфраструктуры“ (ру). Интерфакс-Украина. Қаралди: 2021-йил 11-март.
  8. ↑ „Торговельні Центри“. // метро.уа. 2012-йил 17-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 3-октябр. (WебCите сайтида 2012-10-17 санасида архивланган)
  9. ↑ В Актобе открился гипермаркет МЕТРО Cаш & Cаррй[сайт ишламайди]Андоза:Недоступная ссылка
  10. ↑ „Международная торговая компания „МЕТРО групп“ планируэт открит торговий сентр в Таразе“. 2013-йил 7-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 9-ноябр.
  11. ↑ Центри Метро Cаш&Cаррй будут построэни в Уст-Каменогорске и Семеэ[сайт ишламайди]Андоза:Недоступная ссылка

Ҳаволалар