Метроррагия (юн. метра — бачадон ва рҳегнйми — ёриб чиқаман) — ҳайз кўриш маромининг бузилиши оқибатида бачадондан бетартиб қон кетиши. Кўпгина акушерлик (аборт, едбўғоз, бачадондан ташқари ҳомиладорлик ва бошқалар) ва гинекологик касалликларда (бачадон шиллиқ қавати полипози, бачадон бўйни эрозияси, фибромиома, саркома, жинсий органлар раки ва бошқалар)да кузатилади. Қон кетишига бачадон деворида қон оқимининг бузилиши сабаб бўлади. М.нинг олдини олиш учун уни келтириб чиқарган асосий касалликни бартараф этиш лозим[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил